Авто | 13:32
939
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 11 ойда 10 турдаги енгил автомобил ишлаб чиқарилди

2025 йил январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда жами 419 338 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқаришда Cobalt ва Damas русумлари етакчилик қилган.

Фото: Kun.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида турли русумдаги жами 419 338 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган.

Русумлар кесимида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қуйидагича:

  • Cobalt — 148 094 дона;
  • Damas — 85 384 дона;
  • Tracker — 47 804 дона;
  • Onix — 29 099 дона;
  • KIA — 24 507 дона;
  • BYD — 17 510 дона;
  • Haval — 8 891 дона;
  • Chery — 8 627 дона;
  • Tank 500 — 50 дона;
  • махсус енгил автомобиллар — 49 372 дона.

Умуман олганда, 2025 йилнинг 11 ойида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми юқори даражада сақланиб, бозорда Cobalt ва Damas асосий улушни ташкил этган. Шу билан бирга, Tracker, Onix, KIA ва BYD каби русумлар ҳиссаси ҳам сезиларли бўлиб, ишлаб чиқариш турлари диверсификация қилинаётганини кўрсатади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид