Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Uklon ҳайдовчилари ўртасида BYD Chazor якуний ўйини бўлиб ўтди
Тошкентда 7 декабрь куни Uklon ҳайдовчилари ўртасида BYD Chazor автомобили финал ўйини бўлиб ўтди. Акция уч ойдан ортиқ давом этди ва Uklon Driver иловасида буюртмалар ва махсус топшириқларни бажарган ҳайдовчиларни бирлаштирди.
Фото: Uklon
Ютуқли ўйин ҳақида
Акция 20 августдан 20 ноябргача Uklon Driver иловасида ўтказилди. Ҳайдовчилар бажарилган саёҳатлар учун “юлдузлар” олишди — ҳар бир юлдуз автомобиль ютуқли ўйинида иштирок этиш учун бир имконият тақдим этди.
Якуний ютуқли ўйин ғолиби акция шартларини бажарган ва ноёб рақамларни қўлга киритган иштирокчилар ўртасида онлайн рандомайзер ёрдамида тасодифий равишда аниқланди.
Якуний ўйин қандай ўтди?
Акцияда сервиснинг дастур шартларини бажарган ва якуний ўйинга қадар ноёб рақамларни олган 10 мингдан ортиқ ҳайдовчилари иштирок этди.
Акция финали шарафига Uklon сервис ҳайдовчилари ва компания вакиллари иштирокида йирик тадбир ташкил этди. Учрашувга уч юздан ортиқ иштирокчилар жам бўлдилар, ютуқли ўйин эса онлайн жонли эфир орқали узатилди.
Бош соврин — BYD Chazor автомобилидан ташқари — акция доирасида аввалроқ 20 сентябрь ва 20 октябр саналарида икки оралиқ ютуқли ўйинлар ўтказилганди ҳамда уларда иштирокчилар Apple ва Samsung смартфонлари, планшет, смарт соатлар ва қулоқчинлар, телевизор, музлатгич ва кир машинаси, шунингдек автомобил учун зарур гаджет ҳамда аксессуарлар — видеорегистратор, радар детектор, автомагнитола ва автомобил гиламчалари тўпламини ютиб олгандилар. Учинчи, якуний ютуқли ўйин эса тадбирнинг ўзида ўтказилди.
Тадбирда автомобил ютуқ ўйинидан ташқари, Uklon ҳайдовчилари учун реферал дастур жорий этилиши ҳақида ҳам маълумот берилди. Дастурнинг ишлаш тартиби жуда оддий: ҳайдовчи иловадаги шахсий коди орқали танишини таклиф қилиши мумкин. Таклиф қилинган шахс дастлабки 10 та буюртмани бажарганидан сўнг, иккала томон ҳам бонуслар олади. Бунда таклиф қилган ҳайдовчи 200 000 сўм, янги иштирокчи эса 150 000 сўм миқдорида бонус олади.
Ютуқли ўйин ғолиби ким бўлди?
Якуний ўйин ғолиби Uklon сервиси ҳайдовчиларидан бири Севинчбек Ж. бўлди.
“Мен акцияда ҳеч қандай кутувларсиз қатнашдим, шунчаки одатдагидек буюртмаларни бажариб, иловадаги юлдузлар сонини кузатиб бордим. Охирги дақиқагача рақамим ғолиб чиқишини хаёлимга ҳам келтирмагандим. Албатта, жараённи кузатиш қизиқарли эди, аммо сўнгги лаҳзаларгача айнан менинг рақамларимдан бири ғолиб бўлишига ишонмагандим”, — дея натижалар эълон қилингач, таассуротларини бўлишди Севинчбек Жўраев.
Uklon маркетинг бўйича директори Элин Ханларов бундай турдаги ташаббуслар ҳайдовчилар ҳамжамияти билан мулоқотни қўллаб-қувватлашга йўналтирилганини таъкидлади.
“Ҳайдовчилар билан тушунарли ва шаффоф муносабатлар ўрнатиш биз учун жуда муҳим. Бундай тадбирлар фақатгина совринлар ҳақида эмас, балки ҳайдовчиларни жалб этиш, улар билан мулоқот қилиш, юзма-юз учрашиш, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва яқинроқ танишиб олиш имконияти ҳамдир”, — деди у.
Uklon — автомобиллар чақириш бўйича онлайн сервис яратган маҳсулот-сервис йўналишидаги бир номдаги АТ компания. 2025-йил апрель ойидан бошлаб компания корпоратив ҳуқуқларининг 97% қисми Украинадаги энг йирик электрон алоқа оператори ҳисобланган Kyivstar'га тегишли ҳисобланади. Kyivstar 160 миллиондан зиёд мижозларга хизмат кўрсатувчи VEON халқаро гуруҳи таркибига киради. VEON телекоммуникациялар, райдҳейлинг, стриминг, тиббиёт технологиялари, молия технологиялари ва бошқа соҳаларда хизматлар тақдим этади. VEON акциялари NASDAQ биржасида котировкаланади.
Сайт: https://uz.uklon.eu/
Instagram: https://www.instagram.com/uklondriver_uz/
Телеграм: https://t.me/uklondriveruz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
14:59 / 22.09.2025
Uklon: сафар учун -70% гача чегирма!
17:00 / 27.08.2025
Uklon хизмати ҳайдовчилари орасида BYD Chazor автомобили танлови ўтказилмоқда
17:00 / 06.05.2025
Uklonʼда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!
12:00 / 18.07.2024