Ўзбекистон | 17:00 / 02.03.2026
3323
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Uklon компанияси ва Волонтёрлар – Кўнгиллилар уюшмаси ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади

Меморандум томонларнинг ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни илгари суриш режаларини мустаҳкамлайди. Uklon компанияси учун бу ижтимоий ташаббуслар соҳасида тизимли фаолият олиб бориш йўлида қўйилган қадамдир. Бундай биринчи ташаббус — Рамазонга бағишланган хайрия лойиҳаси ҳисобланади.

Фото: Uklon

Рамазон ойида Uklon компанияси хайрия ташаббусини ишга туширди: компания райдерлар томонидан ҳайдовчиларга қолдирилган чойчақа (tips) суммасини икки баробарга оширади. Ҳайдовчилар ўз чойчақаларини тўлиқ ҳажмда оладилар, икки баробарга оширилган қўшимча сумма эса ижтимоий лойиҳаларга йўналтирилади.

Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси ташаббусларни амалга ошириш жараёнида маслаҳат ва ташкилий кўмак кўрсатади. Бир ой давомида ҳар шанба куни ижтимоий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, улардан бири аллақачон Food for Life жамоаси билан ҳамкорликда мехр саховат уйида амалга оширилди.


 

Uklon компаниясининг Ўзбекистондаги Бош менежери Эдуард Ковтун:

“Ижтимоий масъулият биз учун — бу тизимли ва узоқ муддатли ҳамкорликдир. Бизнес мақсадлари жамият манфаати билан бирга юриши муҳим: ушбу соҳадаги ҳамкорликлар лойиҳаларни компания учун ҳам, жамият учун ҳам мазмунли қилиш имконини беради”, — деб таъкидлади.

«Биз учун бизнес нафақат ғояларни қўллаб-қувватлаши, балки жараёнда бевосита иштирок этишга тайёр бўлиши муҳим. Профессионал ҳамжамият экспертизаси ва бизнес имкониятлари бирлашганда, ташаббуслар тезроқ ривожланади ва кўпроқ реал фойда келтиради», — дея қўшимча қилди Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси директори Ширин Абидова.

Меморандумнинг имзоланиши ҳамда Рамазон ойида ташаббусларнинг йўлга қўйилиши Uklon компаниясининг ҳамкорликни ривожлантириш ва бизнеснинг ижтимоий масалалардаги ролини кучайтиришга қаратилган изчил ёндашувини акс эттиради.

Компания ҳақида:

Uklon — маҳсулотга йўналтирилган сервис IT-компания бўлиб, шу номдаги онлайн автомобил чақириш хизматини ишлаб чиқувчи компания ҳисобланади. 2025 йил апрель ойидан бошлаб компаниянинг корпоратив ҳуқуқларининг 97 фоизи Украинанинг энг йирик электрон коммуникациялар оператори — Kyivstar компаниясига тегишли. Kyivstar халқаро рақамли операторлар гуруҳи — VEON таркибига киради. VEON 160 миллиондан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатади ва телекоммуникация, райдхейлинг, стриминг, медтех, финтек ҳамда бошқа йўналишларда хизматлар тақдим этади. VEON акциялари NASDAQ фонд биржасида котировка қилинади.

Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси — бутун мамлакат бўйлаб волонтёрлик фаолиятида иштирок этаётган ташаббуслар ва фаол волонтёрларни бирлаштирувчи жамоат ташкилотидир. Ассоциация волонтёрлик ҳаракатини ривожлантириш, ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва тажриба алмашишга кўмаклашади. Шунингдек, волонтёрлар, маҳаллий ҳамжамиятлар ва ҳамкорлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик платформаси сифатида фаолият юритиб, долзарб ижтимоий муаммоларни амалий ҳал этишга йўналтирилган. 

 

Сайт: https://uz.uklon.eu/

Instagram: https://www.instagram.com/uklondriver_uz/

Телеграм: https://t.me/uklondriveruz

 

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид