Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uklon Рамазон ойида амалга оширилган хайрия ташаббуслари якунларини сарҳисоб қилди: ёрдам учун қарийб 7 тонна маҳсулот йўналтирилди
Тўрт ҳафта давомида Uklon жамоаси ҳайдовчи-ҳамкорлар билан биргаликда Тошкент шаҳрида бир қатор хайрия ташаббусларини амалга оширди. Барча ташаббуслар учун ажратилган умумий маблағ 250 миллион сўмни ташкил этди.
Фото: Uklon
Ташаббуслар оддий ва тушунарли механизмга асосланган: фойдаланувчилар сафардан сўнг қолдирган чойпуллар тўлиқ ҳайдовчиларга қолдирилди, компания эса ушбу суммани қўшимча равишда икки баробарга ошириб, хайрия лойиҳаларига йўналтирди.
Бир ой давомида тўртта ташаббус амалга оширилди. Ёрдам қуйидагиларни ўз ичига олди: кам таъминланган оилалар ва ободонлаштириш ходимлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена воситалари, иссиқ овқат ташкил этиш, шунингдек, ихтисослаштирилган мактаблар учун интерактив доскалар.
“Биз ёрдам бериш жараёни оддий ва тушунарли бўлишини, яъни ҳаётимизнинг бир қисмига айланган кундалик сафарлар орқали амалга ошишини истадик. Натижада ҳайдовчиларни қўллаб-қувватлаш ва хайрия лойиҳаларини ягона тизимда бирлаштиришга муваффақ бўлдик”, - деди Uklon’нинг Ўзбекистондаги бош менежери Эдуард Ковтун.
Ташаббуслар қандай ўтди?
Хайрия фаолиятлари ҳар ҳафта ўтказилиб, бир нечта йўналишни қамраб олди.
Ташаббуслар Волонтёрлар ассоциацияси кўмаги ва Food For Life ҳамкорлигида “Меҳр-саховат” реабилитация марказида иссиқ овқат ташкил этишдан бошланди. Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган инсонлар учун иссиқ таомлар тайёрланди.

Иккинчи ҳафтада “Она” жамғармаси билан ҳамкорликда кам таъминланган оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситаларидан иборат 75 та тўплам топширилди.

Учинчи ташаббус ободонлаштириш ходималарини қўллаб-қувватлашга қаратилди: шаҳар тозалигини ҳар куни таъминлайдиган 280 нафар ходим озиқ-овқат тўпламлари билан таъминланди.

Якуний босқичда ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга, жумладан, эшитишида нуқсони бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларга интерактив доскалар топширилди. Ускуналар Тошкент шаҳрига, шунингдек, ҳудудларга — Қўқон шаҳри, Жиззах ва Қашқадарё вилоятига топширилди.

Ушбу ташаббусда сервис ҳайдовчи-ҳамкорларининг иштироки айниқса муҳим бўлди — айнан уларнинг жалб этилгани ва саъй-ҳаракатлари туфайли лойиҳа амалга ошди.
Uklon компанияси Волонтёрлар ассоциацияси, Она жамғармаси, Food For Life жамоаси, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Ижтимоий ҳимоя агентлигига, шунингдек ҳамкорлар — Advicmode реклама агентлиги ва Kontora жамоасига миннатдорчилик билдиради.
Маълумот учун
Uklon — автомобил чақириш учун мўлжалланган шу номдаги онлайн хизматни яратган IT компания.
2025 йил апрел ойидан бошлаб компания корпоратив ҳуқуқларининг 97 фоизи Украинадаги энг йирик электрон коммуникациялар оператори — Kyivstar’га тегишли. Kyivstar халқаро VEON гуруҳига киради — 160 миллиондан ортиқ мижозга хизмат кўрсатувчи рақамли оператор. VEON телекоммуникация, ride-hailing, стриминг хизматлари, медтехнологиялар, финтех ва бошқа йўналишларда фаолият юритади. VEON акциялари NASDAQ биржасида котировка қилинади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 02.03.2026
Uklon компанияси ва Волонтёрлар – Кўнгиллилар уюшмаси ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади
13:48 / 24.12.2025
Тошкентда Uklon ҳайдовчилари ўртасида BYD Chazor якуний ўйини бўлиб ўтди
14:59 / 22.09.2025
Uklon: сафар учун -70% гача чегирма!
17:00 / 27.08.2025