Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 24/7 ишлайдиган «яшил» энергия лойиҳаси ишлаб чиқилади
Абу-Дабида бўлиб ўтган Abu Dhabi Sustainability Week 2026 форуми доирасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Masdar ва Emirates Utilities Development Company (EUDC) ўртасида мамлакатда 24/7 режимида узлуксиз ишлайдиган, 1 гигаваттгача базавий юклама қувватига эга қайта тикланувчи энергия лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Жорий йилнинг 11–15 январ кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида Abu Dhabi Sustainability Week 2026 халқаро форуми бўлиб ўтди. Ҳафталик барқарор ривожланиш, қайта тикланувчи энергия, иқлим молияси ва “яшил” иқтисодиёт масалаларига бағишланиб, унда 150 дан ортиқ давлатлардан давлат органлари, йирик компаниялар ва молия институтлари раҳбарлари иштирок этди.
Форум доирасида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Masdar ҳамда Emirates Utilities Development Company (EUDC) компаниялари ўртасида Ўзбекистонда 24/7 режимида узлуксиз равишда 1 ГВтгача базавий юклама қувватини таъминлайдиган лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.
Тадбирда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Муҳаммад ал-Мазруий, шунингдек Masdar компанияси бош ижрочи директори Муҳаммад Жамил Ал Рамаҳий иштирок этди. Ҳужжатлар “Ўзэнергосотиш” АЖ, Masdar ва Etihad Water & Electricity (EUDC’нинг бош компанияси) томонидан имзолангани қайд этилди.
Маълум қилинишича, лойиҳа сутка давомида узлуксиз ишлайдиган қувватларни йўлга қўйишни кўзда тутади. Бундай ечимлар қайта тикланувчи энергетикада базавий қувват масаласини ҳал этиш, энергия таъминотидаги узилишларни камайтириш ҳамда ишончли “яшил” энергияга ўсиб бораётган талабни қондиришга хизмат қилиши мумкин.
Шунингдек, ташаббус рақобатбардош тарифлар асосида катта масштабли базавий қувват ишлаб чиқариш имконини яратиши, келгусида эса халқаро миқёсда кенг татбиқ этилиши мумкин бўлган намуна лойиҳа сифатида қаралаётгани таъкидланди.
Мавзуга оид
00:35 / 18.05.2026
Абу-Дабидаги АЭС яқинида дрон ҳужумидан сўнг ёнғин келиб чиқди
17:49 / 13.04.2026
2026 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқариш 40 фоизга ошди
11:34 / 04.04.2026
Абу-Дабида портлаш: стратегик газ объекти нишонга олинди
13:07 / 03.03.2026