Жаҳон | 14:51
1257
4 дақиқада ўқилади

Зеленский: Беларуснинг Россияга қарамлиги — Европа учун таҳдид

Вилнюсда чиқиш қилган Украина президенти Володимир Зеленский Европани ўз мамлакатига, шунингдек Беларус мухолифатига РФ ва Беларус ҳокимиятларига қарши туришда ёрдам беришга чақирди. У, шунингдек, айрим асосий мамлакатларнинг бепарволигини танқид қилди.

Фото: Украина президенти офиси

Беларуснинг Россияга қарамлиги камаймаяпти, аксинча янада чуқурлашиб, бутун Европа қитъаси учун қўшимча таҳдидлар яратмоқда, деди Украина президенти Володимир Зеленский. Унинг таъкhttps://www.dw.com/ru/zelenskij-zavisimost-belarusi-ot-rf-ugroza-dla-evropy/a-75651964идлашича, бугунги Беларус — “Россиянинг генерал-губернаторлиги”, Беларус халқининг эса ҳозир мамлакат раҳбари Александр Лукашенконинг оқ шпицига қараганда ҳуқуқлари камроқ. Зеленский бу гапларни якшанба, 25 январ куни Вилнюсда 1863–1864 йиллардаги Январ қўзғолонига бағишланган хотира тадбирида айтди.

“2020 йилда буни ўзгартириш учун имконият бор эди ва ишонаман, яна имконият бўлади. Аммо ўшанда беларусларга қўллаб-қувватлаш шунчаки етарли эмас эди. Энди эса биз барчамиз Беларуснинг Москвага қарамлиги туфайли ҳамма учун қанчалик қийинроқ, қанчалик қимматроқ ва қанчалик хавфлироқ бўлиб қолганини ҳис қиляпмиз”, — деди у.

Зеленский эслатишича, Беларус ҳудудидан Россиянинг учувчисиз учиш аппаратлари орқали ҳужумлари амалга оширилмоқда, Беларус саноати РФнинг Украинага қарши бошлаган урушига хизмат қилмоқда, Беларуснинг савдо алоқалари эса Россияга қурол-яроғ учун зарур қисмларни сотиб олишда ёрдам беряпти — бу орқали бутун Европага таҳдид кучаяди.

“Мен Беларус халқига алоҳида айтиб қўймоқчиман: сиз — Европа халқисиз, ва сиз барча халқларимиз билан бирга бирлашувда бўласиз. Бизнинг эркин Европамизда. Тинч Европада, кучли Европада”, — деб таъкидлади у.

Зеленский Беларус мухолифатини қўллаб-қувватлашга чақирди ва Европа Россиянинг Украинага қарши бошлаган урушини тўхтатиш учун ҳаракат қилиши шартлигини урғулади.

“Хавфсизлик кафолатланиши керак. Биздан олдинги авлодлар биз бўлишимиз учун курашган. Бизнинг одамларимиз эса болаларимиз, набираларимиз ва уларнинг болалари, набиралари яшаши ва тинчликда ҳаёт кечириши учун курашяпти. Россияда қаердадир тахтда ўтирган битта одам эмас, ҳар бир халқимиз, ҳар бир инсон муҳим бўлиши учун курашяпти, чунки бу — Европа қоидаси. Инсон муҳим. Миллатлар муҳим. Маданиятлар муҳим. Россия муҳим эмас, чунки тарихан халқларга қарши бўлган кимса ҳар доим мағлуб бўлади”, — деди Украина президенти.

У, шунингдек, Россиянинг Украинага қарши уруши, шу билан бирга Молдовага, Гуржистонга қарши урушлари ва Чеченистондаги уруш ҳам дунёдаги айрим асосий давлатларнинг бепарволиги оқибати эканига ишонч билдирди.

“Улар Россия билан ‘қайта юклаш’ (reset)га ишонди, у эса аслида барчамиз учун ‘ортиқча юк’ка айланди, — дея эслатди у. — Ҳозир эса биз шундай хатолар бошқа ҳеч қачон такрорланмаслиги учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қилишга ҳаракат қиляпмиз”.

Зеленский Давосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ)да ҳам Европанинг қатъиятсизлигини кескин танқид қилган ва Россия тажовузини тўхтатиш учун янада қаттиқроқ чоралар кўришга чақирган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид