Энди харидорлар олдиндан нафақат автомобил хусусиятлари, балки уни харид қилиш шартлари билан ҳам танишишлари мумкин: бошланғич тўлов миқдорини билиб олиш, мос бўлган муддатли тўлов муддатини танлаш ва қулай ойлик тўловни олдиндан ҳисоблаш имконига эга бўлишади. Бу эса дилерлик марказига ташриф буюришдан олдин ҳам хариднинг мақбул вариантини танлаш имконини беради.

Kia Sonet учун қуйидагиларни назарда тутувчи турли молиялаштириш дастурлари мавжуд:

  • бошланғич тўлов – 20% дан 70% гача;
  • муддатли тўлов муддати – 60 ойгача;
  • йиллик ставкаси 0% дан бошланадиган махсус дастурлар.

Олдиндан тўлов / муддати (ой)

* Автосуғуртани расмийлаштириш мажбурий шарт ҳисобланади. Суғурта шартлари банк томонидан белгиланади.

Шартларнинг очиқ эълон қилиниши молиявий юкни олдиндан баҳолаш ва шахсий бюджетдан келиб чиқиб мақбул вариантни танлаш имконини беради.

Kia Sonet Ўзбекистонда бренднинг энг оммабоп моделларидан бири бўлиб қолмоқда. Ихчам шаҳар кроссовери замонавий дизайн, қулайлик, юқори клиренс, тежамкор двигател ва замонавий опцияларнинг кенг тўпламини ўзида уйғунлаштирган, шу туфайли мазкур модел аллақачон бутун мамлакат бўйлаб минглаб эгаларнинг ишончини қозонган.

Kia Uzbekistan’да таъкидлашларича, улар автомобил харид қилиш жараёнини имкон қадар оддий ва шаффоф қилишга интилади.

Муддатли тўлов дастурларининг тўлиқ шартлари билан танишиш, қулай ойлик тўловини ҳисоблаб чиқиш ва маслаҳат олишни расмий kia.uz сайтида ёки бренднинг дилерлик марказларида амалга ошириш мумкин.

Телефон: (+998) 55-500-83-33

Веб-сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида