Kia Uzbekistan Kia K3 учун янгиланган молиялаштириш дастурини тақдим этиб, замонавий автомобиль эгаси бўлишни янада қулайлаштиришда давом этмоқда. Янги дастур харидорга ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бошланғич тўловнинг мақбул миқдорини ҳамда молиялаштириш муддатини танлаш имконини беради. Автомобиль қийматининг 50% ва ундан ортиқ қисмини тўлайдиган мижозлар учун йиллик ставкаси 0% бўлган дастурлар назарда тутилган.
- Бошланғич тўлов: 50%дан
- Бошланғич тўлов: 70%
Муддати: 18 ой
Йиллик ставкаси: 0%
* Автосуғуртани расмийлаштириш мажбурий шарт ҳисобланади. Суғурта шартлари банк томонидан белгиланади.
Kia K3 — бренднинг Ўзбекистондаги энг ёрқин янгиликларидан бири. Замонавий дизайн, пухта ўйланган эргономика, юқори даражадаги жиҳозланиш ва илғор технологиялар ушбу моделни кундалик ҳаёт учун қулай автомобиль излаётганлар учун жозибадор танловга айлантирди. Энди ушбу афзалликларга яна бири — Kia K3’ни жозибадор шартлар асосида харид қилиш имконияти ҳам қўшилди.
Батафсил маслаҳат олиш, ойлик тўловни ҳисоблаб чиқиш ва дастурнинг барча шартлари билан танишиш учун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб Kia расмий дилерлик марказларига ташриф буюринг.
Телефон: (+998) 55-500-83-33
Веб-сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида











