Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда музей хизматлари 32 фоизга қимматлашди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида музей хизматлари нархлари ўртача 32 фоиздан ортиққа ошган. Ушбу кўрсаткич маданий хизматлар сегментида энг юқори ўсишлардан бири сифатида қайд этилмоқда.
Фото: Kun.uz
Шу билан бирга, ҳисобот даврида театр хизматлари нархлари 17,4 фоизга, кинотеатр хизматлари эса 8,1 фоизга қимматлашгани кузатилган.
Бу эса маданият ва дам олиш соҳасида хизматлар нархи босқичма-босқич ўсиб бораётганини кўрсатади.
Мутахассислар фикрича, нархлар ўсиши хизмат кўрсатиш харажатларининг ортиши, инфратузилмани сақлаш ва янгилаш, шунингдек, бозордаги умумий инфляцион жараёнлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.