Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болалар порнографиясини тарқатган шахслар ушланди
Ёпиқ Telegram-каналлар орқали болалар иштирокидаги порнографик видеоларни тарқатиб келган шахслар қўлга олинди. Улардан бири ана шундай материалларни 837 кишига сотиб, жами 29,2 млн сўм ноқонуний даромад топган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Telegram'да болалар иштирокидаги порнографик маҳсулотларни тарқатиб келаётган шахсларни аниқлади.
Маълум бўлишича, Фарғона вилоятида 1997 йилда туғилган шахс Telegram-канал администратори сифатида порнографик видеоларни пул эвазига тарқатиб келган. У 2025 йил феврал ойидан буён тармоққа 925 та турли кўринишдаги болалар порнографик материалларини жойлаштирган.
Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси аниқлаган бошқа бир ҳолатда эса, 442 та фойдаланувчига эга ёпиқ Telegram-каналда турли кўринишдаги 403 та болалар порнографик материалларини тарқатиб келган шахс қўлга олинган.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, қўлга олинган шахслардан яна бири – 2004 йилда Тошкент вилоятида туғилган. У Telegram'да 4 та аноним аккаунт орқали қизлар номидан 6 та канал очган ва жами 3750 та порнографик материалларни жойлаштириб, банк карталари ва абонент рақамлардан фойдаланган ҳолда каналларни сотган.
Йигит, шунингдек, вояга етмаган шахслар тасвирланган порнографик материалларни 837 нафар шахсга сотиб, жами 29,2 млн сўм ноқонуний даромад топган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 130-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айримларига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
08:42 / 13.02.2026
Зўравонлик хавфи остидаги болаларни қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланди
19:36 / 02.02.2026
“Менга ишонмасликларидан қўрқаман”. Зўрланган болалар тақдири: оғир жазо, тоқатсиз жамият ва сукут сақламаслик ҳақида
12:51 / 31.01.2026
Болаларга ижтимоий тармоқни тақиқлаш керакми? Фойдаси ва йўқотишлар ҳақида фаоллар билан суҳбат
08:52 / 27.01.2026