Тартибга кўра, чекловчи тадбирларжорий этиладиган ҳудудлар юқумли касаллик қўзғатувчиларининг биологик ва тарқалиш хусусиятлари ҳамда бошқа хавфлилик даражаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Карантин жорий этилган ва хавф остида бўлган ҳудудларда ветеринария, ветеринария-санитария тадбирлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан ўтказилади.
Профилактика карантин тадбирлари чегара постларида махсус ташкил этилган объектларда, бундай объектлар мавжуд бўлмаганда, ҳайвон эгалари хўжаликларида изоляцияланган шароитда амалга оширилади.
Шунингдек, чекловчи тадбирлар жорий этиладиган ҳайвонларнинг юқумли касалликлари рўйхати ҳам тасдиқланди.











