Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳмонхоналар учун янги назорат тизими жорий этилади
Ўзбекистонда туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари фаолиятини баҳолаш учун “хавфни таҳлил этиш” электрон тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда. Янги тартиб туризм соҳасида ҳуқуқбузарлик хавфини аниқлаш ва профилактика тадбирларини кучайтиришга қаратилган.
Сунъий интеллект яратган сурат
Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган низом лойиҳасига кўра, туризм соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари махсус мезонлар асосида баҳоланади. Бунда туроператорлик, турагентлик ва жойлаштириш воситалари фаолияти алоҳида йўналиш сифатида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга мувофиқ, баҳолаш “балл” тизими орқали амалга оширилади ва тадбиркорлар хавф даражасига қараб “юқори”, “ўрта” ва “паст” тоифаларга ажратилади.
Низомда қайд этилишича, хавф таҳлили жараёнида тадбиркорлардан қўшимча ҳужжат ёки ахборот талаб қилинишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, тизим натижалари автоматик тарзда жазо чораларини қўллаш учун асос бўла олмайди.
Таҳлиллар лицензиялар, статистик маълумотлар, мурожаатлар, ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги ахборотлар асосида ўтказилади. Бунда текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлади.
Ҳужжатда хавфи паст деб баҳоланган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувга йўл қўйилмаслиги ҳам белгиланган.
Мавзуга оид
17:09 / 07.03.2026
17 минг ўзбекистонлик Яқин Шарқдан қайтарилди. Вазирлик туроператорларни масъулиятли бўлишга чақирди
14:47 / 03.09.2024
Туроператорларга туристларни жалб қилиш учун имтиёзли маблағлар ажратилади
09:31 / 21.10.2023
Кўрсатилган хизматлар бўйича туроператорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади
18:11 / 08.08.2023