Қарорга кўра, рўйхатга олиш 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга қадар ўтказилади. Рўйхатга олиш санаси — 2026 йил 1 октябрь, соат 00:00.
Рўйхатга олишда иқтисодий бирликлар: юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектлар қамраб олинади.
Юридик шахслар hisobot.stat.uz орқали, ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар эса census.stat.uz орқали мустақил рўйхатдан ўтади.
Рўйхатга олувчи ходимлар иқтисодий бирликларни уларнинг фаолият кўрсатаётган манзилида рўйхатга олади; сўров соат 9:00 дан 18:00 гача ўтказилади.
Бундан ташқари:
Бизнес вакилларига доир маълумотлар сир сақланади ва фақат статистик мақсадларда фойдаланилади;
Савол ва мурожаатлар учун 1851 қисқа рақамли колл-марказ ташкил этилади.
Рўйхатга олиш якуний натижалари Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида 2027 йил 1 сентябрга қадар эълон қилинади.
Рўйхатга олиш тугагандан сўнг ўн кун давомида рўйхатга олинган иқтисодий бирликларнинг 5 фоизигача қисми танланма назорат остида текширилади.














