Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий статистика: мамлакатда ўғил болалар кўпроқ туғилмоқда
2026 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонда туғилган чақалоқлар орасида ўғил болалар сони қизларга нисбатан кўпроқ бўлди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур даврда мамлакат бўйича 191 мингдан ортиқ тирик туғилиш ҳолати қайд этилган.
Статистикага кўра, январь–март ойларида жами 191 086 та тирик туғилиш рўйхатга олинган. Шундан 98,5 минг нафари ёки 51,5 фоизи ўғил болалар, 92,6 минг нафари ёки 48,5 фоизи эса қиз болалар ҳиссасига тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, қишлоқ жойларда туғилиш кўрсаткичи юқори бўлган. Хусусан, қишлоқларда 97,4 мингта чақалоқ туғилган бўлса, шаҳар жойларда бу кўрсаткич 93,7 мингтани ташкил этган.
Мазкур даврда ҳар минг аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 20,2 промилле бўлгани қайд этилди.