Ўзбекистондан Emirates’га ишга қандай кириш мумкин?

Ўзбекистон фуқаролари Emirates’га тўғридан тўғри ариза топширишлари мумкин, фуқаролик бўйича чекловлар йўқ. 

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериш лозим:

● 21 ёшдан кичик бўлмаслик;

● камида ўрта маълумотга эга бўлиш;

● инглиз тилини оғзаки ва ёзма равишда эркин билиш;

● бўйи камида 160 см бўлиши ва оёқ учида турган ҳолда 212 см баландликка ета олиш;

● мижозларга хизмат кўрсатиш соҳасида камида бир йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;

● Emirates формасини кийганда кўриниб турадиган татуировкаларга эга бўлмаслик;

● Дубайга кўчиб ўтиш ва у ерда ишлашга тайёр бўлиш.

Emirates’га ариза қандай топширилади?

Агар талабларга жавоб берсангиз, кейинги босқич — Emirates’нинг расмий карера портали орқали онлайн ариза топшириш ҳисобланади. Авиакомпания номзодларнинг анкеталарини шу портал орқали қабул қилади ва борткузатувчиларини ишга қабул қилиш бўйича тадбирлар жадвалини эълон қилади.

Ариза топшириш учун қуйидагиларни бажариш лозим:

  1. Emirates Group Careers сайтига ўтиш

1 фото (22)
Kun.uz
  1. Қидирувда Cabin Crew вакансияларини топиш

    2 фото (21)
    Kun.uz
  2. Apply