Particle 6 студияси сунъий интеллект иштирокидаги янги кинолойиҳа — Misaligned («Мос тушмаслик») филми устида иш бошланганини эълон қилди. Лойиҳа тарихда биринчи марта СИ-актрисага тўлиқ метражли филмда бош рол берилгани билан эътиборга сазовор.
Студия таърифига кўра, филм вояга етиш мавзусини сунъий интеллект билан боғлиқ экзистенциал саволлар орқали ёритади. Асар марказида жисмоний танаси, болалиги ва шахсий ҳаёт тажрибасига эга бўлмаган, аммо бошқаларнинг билимлари ва хотираларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган сунъий интеллект қаҳрамони туради.
Сюжет давомида ушбу қаҳрамон сунъий интеллект тизимидан четлатилган бошқа бир СИ билан учрашади. У бош қаҳрамонни хавфсизлик чекловларидан воз кечишга ундайди ва шу воқеадан кейин унинг дунёқараши ҳамда тақдири кескин ўзгара бошлайди.
Misaligned Particle 6 студиясининг биринчи тўлиқ метражли филми ҳисобланади. Компания маълум қилишича, ҳозирда режиссёрлар, сценарий муаллифлари, монтажчилар ва сунъий интеллект бўйича мутахассислардан иборат ижодий гуруҳ шакллантирилмоқда. Лойиҳа ҳозирча дастлабки ишлаб чиқиш босқичида бўлиб, филмнинг суратга олиш ишлари ҳали бошланмаган.
Тилли Норвуд номи илк бор 2025 йилда омма эътиборини тортган эди. Ўшанда Particle 6 студияси асосчиси Элайн ван дер Велден СИ-актриса яқин вақт ичида профессионал актёрлик агентлиги билан шартнома имзолашини маълум қилган.
Бу ташаббус кино саноатида кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Танқидчилар сунъий интеллект персонажлари ҳақиқий инсон ҳиссиётларини ифода эта олмаслиги ва тирик актёрлар билан рақобатлаша олмаслигини таъкидлаган. Актёрлар касаба уюшмалари вакиллари эса СИ образлари инсонларнинг мавжуд чиқишлари ва тасвирлари асосида яратилганини айтиб, бу актёрлик касби келажагига жиддий хавф туғдириши мумкинлигини билдирган.
Шунга қарамай, Тилли Норвуд иштирокидаги филм сунъий интеллект технологияларининг кино индустриясидаги ўрни ва келажаги ҳақидаги баҳсларни янада кучайтириши кутилмоқда.
Кино тарихида илк бор СИ-актриса бош қаҳрамонга айланди
08:35 / 20.07.20263 5302 мин
Кино соҳасида илк бор сунъий интеллект асосида яратилган актриса тўлиқ метражли бадиий филмда бош ролни ижро этади. Particle 6 студияси СИ-актриса Тилли Норвуд иштирокида суратга олинадиган Misaligned («Мос тушмаслик») филми ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.







