Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Баҳор” давлат рақс ансамбли раққосаларидан бири бўлган Насиба Мадраҳимова бугун, 23 июл куни 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда журналист Насриддин Асриддинов маълум қилди.
Насиба Мадраҳимова Мукаррам Турғунбоева номидаги “Баҳор” халқ рақс ансамблининг етакчи раққосаларидан бири бўлиб, ансамблда 20 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритган.
У ўзбек рақс санъати мактабининг атоқли вакиласи сифатида кўплаб шогирдларга миллий рақс сирларини ўргатган.
Насиба Мадраҳимова санъат соҳасидаги хизматлари учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони билан тақдирланган.









