Бизнесда оддий бир тамойил бор: мижоз қаерда бўлса, бизнес ҳам ўша ерда бўлиши керак. Одамларни янги платформага олиб келиш ёки яна бир иловани юклаб олишга ундаш ўрнига, уларга аллақачон фойдаланиб келаётган рақамли муҳитда ўз хизматларингизни таклиф қилиш мумкин. Масалан, буни Click SuperApp’да амалга оширса бўлади. У тўловлар ва ўтказмалар ҳамда турли хизматларни йигирма уч миллиондан ортиқ фойдаланувчи учун бир жойга жамлайди. Бугун эса платформа онлайн ривожланишни истаган бизнеслар учун ҳам очиқ: бунинг учун Click ичида ўз MiniApp’ингизни ишга тушириш мумкин.

Имконият кўламини тушуниш учун аввало MiniApp’нинг ўзи нима эканига тўхталайлик. MiniApp — бу Click SuperApp ичида ишлайдиган енгил веб-илова. У бир неча сонияда очилади ва фойдаланувчидан алоҳида иловани юклаб олиш ёки телефонда қўшимча хотира ажратишни талаб қилмайди. Фойдаланувчи MiniAppʼ ни очади ва Click’нинг ўзига таниш муҳити ичида керакли сервисдан фойдаланади. Мижоз учун бу — қулай ва узлуксиз тажриба. Бизнес учун эса — фойдаланувчини яна бир алоҳида иловани юклаб олишга ундаш заруратини камайтирадиган имконият.

Ўз иловасини яратиш ёки MiniApp’дан фойдаланиш?

Ўз мобил иловасини яратган ёки яратишни режалаштирган тадбиркор бу жараён қанча ресурс талаб қилишини яхши билади. Android ва iOS учун ишлаб чиқиш, дизайн, тестлаш, иловалар дўконларида жойлаштириш, кейинчалик эса мунтазам янгилаш ва техник қўллаб-қувватлаш — буларнинг барчаси вақт ва харажат талаб қилади. Бундан ташқари, тайёр иловага фойдаланувчиларни жалб қилиш ва уларнинг фаоллигини сақлаб қолиш учун алоҳида маркетинг ресурслари ҳам керак бўлади.

Click’даги MiniApp бу ёндашувни ўзгартиради. Аудиторияни нолдан шакллантириш ўрнига бизнес аллақачон мавжуд, фаол ва платформа ичида рақамли хизматлардан фойдаланишга ўрганган фойдаланувчилар олдига чиқади. Click фойдаланувчилари иловани одатда аниқ мақсад билан очади: тўлов қилиш, буюртма бериш, пул ўтказиш ёки бошқа хизматлардан фойдаланиш. MiniApp эса бизнесга ўз маҳсулот ва хизматларини айнан шу рақамли муҳит ичида таклиф қилиш имконини беради.

MiniAppʼни ишлаб чиқиш масаласи ҳам мослашувчан ҳал қилинади. Уни платформанинг ҳужжатлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз жамоангиз билан яратишингиз мумкин. Агар MiniAppʼни ишлаб чиқишда ёрдам керак бўлса, Click жамоаси ишончли ҳамкорлар билан боғланишга ёрдам беради. Бунинг учун сайтда ариза қолдириш кифоя — мутахассислар сиз билан боғланиб, кейинги босқичлар бўйича йўл-йўриқ беради.

Ишга тушгандан бошлаб фойдаланиш мумкин бўлган инфратузилма

MiniApp’нинг муҳим афзалликларидан бири — алоҳида ишлаб чиқишга вақт ва ресурс талаб қиладиган қатор имкониятларнинг тайёр инфратузилма сифатида тақдим этилишидир.