Биз тўрт йил давомида қўйилган 61 мингдан ортиқ машиналар сотувига оид эълонларни таҳлил қилдик. Таққосланадиган барча 90 та гуруҳда автомобиллар нархи пасайган, медиан пасайиш эса тахминан 33,5% ни ташкил этган.

Гап фақат автомобилларнинг ёшида эмас. Нархларнинг сезиларли қисми бозорнинг ўзгариши, яъни бозорнинг ўзи арзонлашгани билан боғлиқ.

Машинанинг эскириши билан бутун бозордаги нархлар пасайишини ажратишга ҳаракат қилдик

2023 йилдаги автомобилнинг ўртача нархини олиб, уни 2026 йилдаги ўртача нарх билан солиштиришнинг ўзи етарли эмас.

Бозор таркиби доимо ўзгариб туради. Бир йил кўпроқ янги Cobalt сотилса, бошқа йилда эски Matiz’лар кўпроқ сотилиши мумкин. Автомобилларнинг моделлари, ёши ва эълонлар сони ҳам ўзгаради.

Шу боис тадқиқот учун нарх индексини туздик. У бир хил модел ва бир хил ёшдаги автомобиллар нархини турли ойларда солиштириш имконини беради.

Агар 2023 йил июнидаги кўрсаткични 100 деб олсак, 2026 йил июлига келиб индекс 70,6 гача тушган.

Background+Border
Kun.uz

Пасайиш бир маромда кечмаган.

2023 йил декабрида индекс 88,3 даражасида бўлган. 2024 йил июнига келиб 80,4 гача тушган. 2025 йил давомида бозор маълум вақт деярли бир хил даражада сақланган, аммо 2026 йилнинг биринчи ярмида нархларнинг пасайиши яна давом этган. Январ ойида индекс 79,3 бўлган бўлса, июл ойига келиб 70,6 гача тушган.

Бунда ўзгаришни фақат доллар курси билан изоҳлаб бўлмайди. Аксинча, 2025 йил якунларига кўра, сўм долларга нисбатан тахминан 6,9% га мустаҳкамланди, йиллик инфляция эса 7,3% гача пасайди.

Демак, автомобил актив сифатида ҳақиқатан ҳам арзонлашган.

Cobalt қарийб 28%, Damas эса 40% дан ортиқ арзонлашди

Бу таъсирни деярли бутун модел қаторида кўриш мумкин.

2020 йилда ишлаб чиқарилган Cobalt’лар 2023 йилда 13 минг доллардан сотувга қўйилган. 2026 йилга келиб, бундай автомобилларнинг медиан нархи 9 350 доллар атрофида бўлди. Нарх 28% га пасайган.

Background+Border-2
2022 йилги Cobalt нархи 14 500 дан 10 300 долларгача пасайган.