Музокараларда ҳайдовчилар учун визаларни электрон тарзда расмийлаштириш ва тўловларни оптималлаштириш, Фарап–Олот чегара ўтиш жараёнларини такомиллаштириш, навбат ва кутиш муддатларини қисқартириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тез бузиладиган юклар учун алоҳида коридор ташкил этиш, нейтрал ҳудудда иккинчи кўприк қуриш, Туркманбоши порти орқали автомобил ва темирйўл ташувларини жадаллаштириш, вазн-габарит чекловларини қайта кўриб чиқиш ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Туркман томони билдирилган таклифларни кўриб чиқиш ва тегишли давлат органларига етказишга тайёрлигини маълум қилди.