Автомобилга ишончномани қандай расмийлаштириш мумкин?
|13:499679 мин
Автомобил бошқариш учун ишончномани my.gov.uz ёки SafeRoad YHXX иловаси орқали расмийлаштириш мумкин. Агар ишонч билдирилган шахсга нафақат автомобилни бошқариш, балки уни тасарруф этиш, масалан, сотиш ёки ҳадя қилиш ҳуқуқи ҳам керак бўлса, нотариал ишончнома талаб этилади. Ишончнома қачон керак бўлиши, қанча туриши ва уни телефон орқали қандай расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида маълумот берамиз.
Фото: FreepikФото: Freepik
Қачон ишончнома керак бўлмайди?
2019 йил 1 октябрдан бошлаб автомобил эгасининг яқин қариндошлари унинг автомобилини нотариал ишончномасиз бошқариши мумкин. Бунинг учун уларнинг маълумотлари автомобил эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полисида кўрсатилган бўлиши керак.
Яқин қариндошларга эр ёки хотин, ота-она, фарзандлар, ака-ука ва опа-сингиллар киради. Эр ёки хотиннинг ота-онаси, набиралар, бува-бувилар ва бошқа қариндошлар бу рўйхатга кирмайди.
Агар ҳайдовчи ушбу тоифага кирмаса, унга автомобилни бошқариш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, жумладан электрон ёки нотариал ишончнома керак бўлади.
Қайси усулни танлаш керак?
Танлов қандай ваколатларни бериш кераклигига боғлиқ.
● Фақат автомобил бошқариш — my.gov.uz ёки SafeRoad YHXX орқали электрон ишончнома.
● Автомобилни бошқариш ва тасарруф этиш — нотариал ишончнома.
● Автомобилни сотиш — ишончнома эмас, олди-сотди шартномаси.
my.gov.uz орқали электрон ишончнома айнан автомобилни бошқариш учун расмийлаштирилади ва автомобилни сотиш ёки уни бошқа давлатга олиб чиқиш ҳуқуқини бермайди.
Порталда учта вариант мавжуд: бир ой, олти ой ва уч йил.
Kun.uz
Амал қилиш муддати
Давлат божи
Бир ой
74 160 сўм
Олти ой
370 800 сўм
Уч йил
741 600 сўм
*Давлат божи миқдори тегишлича 0,18, 0,9 ва 1,8 БҲМни ташкил этади. 1 сентябрдан БҲМ 440 000 сўмга ошди, шунинг учун БҲМга боғлиқ давлат божлари ҳам кўпайди.
5. Суғурта полисини текширинг.
Агар ишончномага яқин қариндош бўлмаган ҳайдовчи қўшилса, унинг маълумотлари суғурта полиси талабларига мос келиши керак. Чекланган полисда ҳайдовчи унга киритилган бўлиши шарт.
Kun.uz
6. Давлат божини тўланг.
Тўлов амалга оширилгандан сўнг ваколатли орган QR-кодли электрон ишончномани шакллантиради. Ҳужжат шахсий кабинетда пайдо бўлади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари электрон ишончномани ўз мобил қурилмалари орқали текширишлари мумкин.
Kun.uz
Kun.uz
2-усул: SafeRoad YHXX иловаси орқали
Электрон ишончномани SafeRoad YHXX иловаси орқали ҳам расмийлаштириш мумкин. Унда автомобилларга оид хизматлар, жумладан, автомобилни бошқариш учун ишончнома расмийлаштириш имконияти мавжуд. Расмийлаштирилгандан сўнг ҳужжат фойдаланувчининг профилида акс этади.
Kun.uz
SafeRoad YHXX иловасида ишончнома қандай расмийлаштирилади?
Иловани очинг ва «Xizmatlar» бўлимига ўтинг.
Kun.uz
«Ishonchnoma rasmiylashtirish»ни танланг.
Автомобилни танланг.
Kun.uz
Ишончноманинг амал қилиш муддати ва бошланиш санасини кўрсатинг.
Kun.uz
Ҳайдовчини қўшинг ва унинг маълумотлари: исм-шарифи, туғилган санаси, паспорт ёки ID-карта маълумотлари ва ЖШШИР рақамини киритинг.
Kun.uz
Маълумотларни киритинг ва «Rasmiylashtirish»ни босинг.
Kun.uz
Тўловга ўтинг.
Kun.uz
Иловада расмийлаштириш нархи 82 400 сўмни ташкил этади. Тариф my.gov.uz даги давлат божидан фарқ қилиши мумкин.
Тўлов амалга оширилгандан сўнг ишончнома иловада сақланади. Унда амал қилиш муддати ва ҳайдовчи маълумотларини текшириш мумкин.
Нотариал ишончнома қачон керак бўлади?
Агар шахсга нафақат автомобилни бошқариш, балки уни эгаси номидан тасарруф этиш ҳам керак бўлса, нотариал ишончнома талаб қилинади. Унда автомобилни сотиш, ҳадя қилиш, гаровга бериш ва ишончномада назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ваколатларини кўрсатиш мумкин.
Расмийлаштириш жараёнида ишончнома берилаётган шахснинг иштирок этиши талаб қилинмайди. Ишончномани ишонч билдирувчи шахс расмийлаштиради.
Қандай ҳужжатлар керак?
Ишончнома расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлиши мумкин:
● автомобил гаровда бўлса, гаровга олувчининг розилиги;
● васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги — агар ишончнома вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахс номидан расмийлаштирилса;
● мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси — агар автомобил мерос орқали олинган бўлса;
● қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар, агар ишончнома яқин қариндошга берилаётган бўлса.
Алоҳида ҳолларда қўшимча ҳужжатлар керак бўлиши мумкин.
Нотариал ишончнома қанча туради?
Давлат божи миқдори ишончнома кимга берилаётганига боғлиқ. Яқин қариндошлар учун БҲМнинг 50%, бошқа шахслар учун 2 БҲМни ташкил этади.
Ишончнома кимга берилади
Давлат божи
Яқин қариндошга
206 000 сўм
Бошқа шахсга
824 000 сўм
*1 сентябрдан БҲМ 440 000 сўмга ошди, шунинг учун БҲМга боғлиқ давлат божлари ҳам кўпайди.
e-notarius.uz орқали ишончномани қандай расмийлаштириш мумкин?
Автомобилни тасарруф этиш учун нотариал ишончномани e-notarius.uz орқали расмийлаштириш мумкин. Портал нотариал ҳаракатни ва расмийлаштириш усулини — нотариус ҳузурида шахсан ёки видеоконференцалоқа орқали танлаш имконини беради.
Нотариал ҳаракатлар рўйхатидан «Автомототранспорт учун ишончнома»ни танланг;
Расмийлаштириш усулини танланг — видеоконференцалоқа орқали ёки нотариус ҳузурида шахсан;
Kun.uz
Расмийлаштириш тили ва телефон рақамини кўрсатинг;
Кейинги ҳаракатларни келишиб олиш учун нотариус билан алоқани кутинг.
e-notarius.uz орқали расмийлаштирилганида давлат божи нотариусга мурожаат қилингани билан бир хил бўлади.
Ишончномани қандай бекор қилиш мумкин?
Электрон ишончномани my.gov.uzорқали бекор қилиш мумкин. Нотариал ишончнома нотариус орқали бекор қилинади. Бунинг учун ишонч билдирувчи шахс бекор қилиш ҳақида ариза беради; нотариус имзони тасдиқлагандан сўнг бекор қилингани ҳақидаги маълумотлар реестрга киритилади. Ишонч билдирувчига ишончнома берилган шахсни хабардор қилиш учун аризанинг нусхаси берилади.
Kun.uz
Автомобилни бошқа шахс бошқарса, жарималар кимга келади?
Ишончнома ЙҲҚ бузганлик учун жавобгарликни ҳайдовчига ўтказмайди. Бунинг учун my.gov.uz сайтида «Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни бошқа шахсга ўтказиш» хизмати мавжуд.
Автомобил эгаси машинани амалда бошқарувчи шахснинг маълумотлари, унинг ЖШШИРи ва бошқариш муддатини кўрсатади. Ҳайдовчи ЭРИ, Mobile-ID ёки Face-ID орқали жавобгарликни ўз зиммасига олганини тасдиқлайди. Тасдиқлангандан сўнг маълумотлар автоматик равишда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимига узатилади.
Хизмат автоматик кўрсатилади. my.gov.uz орқали берилганда 0,09 БҲМ миқдорида йиғим олинади — бу ҳозирда 37 080 сўмга тенг.
Эслаб қолинг
● Автомобил фақат бошқариш учун бўлса my.gov.uz ёки SafeRoad YHXX орқали электрон ишончнома олинг.
● Автомобилни сотиш, ҳадя қилиш ёки бошқа ҳаракатлар учун тегишли ваколатлар кўрсатилган нотариал ишончнома керак.
● Агар яқин қариндошлар суғурта полисида кўрсатилган бўлса, уларга автомобилни бошқариш учун алоиҳда ишончнома керак эмас.
● Ишончнома мулк ҳуқуқини бермайди. Агар автомобил сотилса, олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади ва машина янги эгаси номига қайд этилади.
● Электрон ишончнома уч йилгача амал қилади ва автомобилни сотиш ёки уни чет давлатга олиб чиқиш ҳуқуқини бермайди.
● Ишончномани исталган вақтда бекор қилиш мумкин, электрон ишончнома my.gov.uz орқали, нотариал ишончнома нотариус орқали бекор қилинади.
● Ишончнома ва жарималар учун жавобгарлик – алоҳида. Йўл қоидасини бузганлик учун жавобгарликни амалдаги ҳайдовчига ўтказиш керак бўлса, бунинг учун my.gov.uz да алоҳида хизмат мавжуд.