DM Paper корхонаси – Ўзбекистондаги гипсокартон учун қоплама қоғоз ишлаб чиқарувчи энг йирик маҳаллий ишлаб чиқарувчи - Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ўзининг иккинчи заводининг қурилишини бошлади. Лойиҳага старт бериш маросимида Ангрен шаҳри ҳокими, инвестор вакиллари, халқаро технологик ҳамкорлар ва Хитой лойиҳачи жамоаси иштирок этди.

Янги завод суткасига 250 тонна қоплама қоғоз ишлаб чиқаришга мўлжалланган, бу Самарқанддаги амалдаги заводдан 2,5 баробар кўп. 2027 йилда янги ишлаб чиқариш ишга туширилгач, DM Paper суткасига 350 тонна қоғоз етказиб беради, бу бутун Марказий Осиё гипсокартон қоғози бозорининг йиллик истеъмолига тенглашадиган ҳажм.

Фото: DM Paper

Тўрт йиллик етакчилик

DM Paper заводи Самарқандда 2022 йилда ишга туширилган ва шу вақтдан буён Марказий Осиёдаги соҳанинг технологик мезонига айланиб улгурган. Бугунги кунда корхона:

▪ кунлик 100 тоннагача гипсокартон учун қоплама қоғоз ишлаб чиқаради;

▪ 150 ходимни иш билан таъминлаган;

▪ ўз сифат назорати лабораториясига эга;

▪ халқаро технологик жамоа раҳбарлигида ишлайди;

▪ учта халқаро стандарт бўйича сертификатланган: ISO 9001 (сифат менежменти), ISO 14001 (экологик менежмент) ва ISO 45001 (меҳнат муҳофазаси ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги).

Фото: DM Paper

Тўрт йиллик узлуксиз фаолият давомида DM Paper соҳада етакчи мавқени эгаллади. Ўша даврда гипсокартон қоплама қоғозининг маҳаллий ишлаб чиқарувчиси бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистонга четдан импорт қилинган бўлса, ҳозирда корхона маҳсулотлари Ўзбекистондаги энг йирик гипсокартон ишлаб чиқарувчиларига етказиб берилади. Ундан ташқари Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Грузия, Озарбайжон ва бошқа йўналишларга экспорт қилинади. Бу эса валюта оқимини четга чиқишини камайтириб, аксинча Ўзбекистон иқтисодиётига валюта киримини оширди.