Шимолий Европанинг Бирлашган экспедицион кучлари (Joint Expeditionary Force, JEF) таркибига кирувчи давлатлари 10 ноябр куни ҳарбий-денгиз кучлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим имзолайди. Бу ҳақда Буюк Британия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Ричард Найтон маълум қилди.

JEF таркибига 10та давлат, хусусан, Буюк Британия, Норвегия, Швеция, Исландия, Дания, Латвия, Эстония киради.

Financial Times нашрининг ёзишича, улар ҳамкорлик тўғрисидаги битимни Буюк Британия Қироллик ҳарбий-денгиз кучларига қарашли HMS Prince of Wales авиаташувчиси бортида имзолаши кутилмоқда.

Ричард Найтоннинг сўзларига кўра, келишув имзоланиши натижасида Буюк Британия бошчилигидаги JEF давлатлари «ўзаро англашув меморандумлари, ахборот алмашинуви ва учрашувлар»дан амалий ҳаракатларга ўтади.

«Энг муҳим вазифалардан бири — уруш вақтида Россия сувости кемалари кемаларга зарба бериш ёки уларга таҳдид солиш имкониятига эга бўлмаслиги учун уларни тийиб туриш», — деди у.

Найтоннинг қўшимча қилишича, бундай ҳаракатлар Европа давлатларига АҚШнинг шарқий қирғоқлари хавфсизлигини таъминлаш имконини ҳам беради.