«Улкан панда ҳар доим Хитой ва америкаликлар ўртасидаги дўстлик рамзи бўлиб келган. Мана яхши янгилик. Бир неча кундан сўнг иккита панда, Пин Пин ва Фу Шуан Атланта ҳайвонот боғидаги янги уйига етиб келади ва Америка халқи билан юзлашади», — деди Си Жинпинг.
Трамп Си Жинпингни 23 сентябр куни Вашингтон яқинидаги Эндрюс авиабазасида кутиб олди. Трампнинг Си Жинпинг етиб келганидан сўнг уни шахсан кутиб олиш қарори 60 йилдан ортиқ вақт давомида амал қилиб келинган дипломатик протоколдан чекиниш бўлди. Гап хорижий етакчиларни қабул қилишнинг шаклланган амалиёти ҳақида кетмоқда — Америка президенти, қоида тариқасида, уларни ҳарбий базага учиб келиши билан бевосита кутиб олмайди.
Охирги бундай ҳолат 1962 йилда, Жон Кеннеди база учиш-қўниш йўлагида Буюк Британия бош вазири Гаролд Макмилланни кутиб олганида содир бўлган.
Си Жинпинг 23 сентябрдан 25 сентябргача АҚШда бўлади. Бу Хитой раҳбарининг ўн йилдан ортиқ вақт ичида ушбу мамлакатга илк давлат ташрифидир.
Панда дипломатияси — Хитойнинг катта пандани хорижга юмшоқ куч воситаси сифатида юбориш амалиёти: дастлаб бепул давлат совғаси сифатида, 1980–йилларнинг ўрталаридан бошлаб эса узоқ муддатли ижара асосида. Ҳайвонлар Хитой мулки бўлиб қолади ва уларнинг бошқа мамлакат ҳайвонот боғида пайдо бўлиши одатда «алоҳида» ёки яхшиланаётган муносабатлардан дарак беради. Катта панда ёввойи ҳолда фақат Хитойда яшайди.

















