Тошкентда Future Intelligence Forum 2026 бўлиб ўтди — сунъий интеллект даврида рақамли иқтисодиёт, технологиялар ва бошқарув
|15:0695111 мин
Реклама
2026 йил 23 сентябрь куни ICT Week Uzbekistan 2026 доирасида Future Intelligence Forum 2026 бўлиб ўтди. Форум давлат органлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, технологик компаниялар, бизнес, молия сектори, академик ҳамжамият ҳамда сунъий интеллект соҳасидаги экспертларни бирлаштирди.
Форум Huawei томонидан Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази билан биргаликда, IT таълим ассоциацияси билан ҳамкорликда ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги кўмагида ташкил этилди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Жамол Маҳсудов очиб берди. У давлат раҳбарининг алоҳида эътибори билан рақамли технологияларни ривожлантириш давлат бошқарувининг барча даражаларида устувор йўналишлардан бири эканини таъкидлади.
“Иқтисодиётни ривожлантириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш учун рақамли технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сунъий интеллект тиббиёт, таълим, саноат ва бошқа кўплаб соҳалардаги вазифаларни бажаришга ёрдам бермоқда. Халқаро ҳамкорлик ҳам катта аҳамиятга эга. Ўзбекистоннинг Сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик бўйича Бутунжаҳон ташкилотига аъзо бўлиши мамлакатимиз учун муҳим қадам бўлди. Ишончим комилки, ушбу учрашув ҳам ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ва мамлакатимиз учун фойдали лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади”, - деди Жамол Маҳсудов.
Форумнинг асосий мавзуси сунъий интеллект даврида рақамли иқтисодиёт, технологиялар ва давлат бошқаруви бўлди. Муҳокаманинг асосий масаласи сунъий интеллект, рақамли инфратузилма ва маълумотлар имкониятларини Ўзбекистон учун давлат хизматларини яхшилаш, бизнесни ривожлантириш ва одамлар учун янги имкониятлар очишга қодир бўлган амалий ечимларга қандай айлантириш масаласи бўлди.
Икки соатлик дастур стратегик маърузалар, халқаро тажриба, миллий ташаббуслар, маҳаллий ишланмалар намойишлари ва панель муҳокамасини бирлаштирди.
Huawei компанияси, Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази, AI Alliance, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази, Mohirdev ва Ant Digital Technologies вакиллари форум спикерлари сифатида сунъий интеллект ривожланишининг давлат стратегияси ва миллий экотизимни шакллантиришдан тортиб тартибга солиш, инфратузилма, кадрлар ва технологияларни амалий жорий этишгача бўлган йўлини изчил қамраб олган мавзуларни муҳокама қилди.
Миллий стратегиядан сунъий интеллектни амалий қўллашгача
Форумнинг биринчи блоки рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект бўйича миллий кун тартибига ҳамда стратегик вазифалардан амалий ечимларга ўтишга бағишланди.
Иштирокчилар миллий СИ экотизимини ривожлантириш ҳамда давлат, бизнес, таълим ташкилотлари ва дастурчилар ўртасидаги ҳамкорликни кўриб чиқди. Асосий ғоялардан бири шундан иборат бўлдики, сунъий интеллектни кенг миқёсда жорий этишни фақат битта сектор саъй-ҳаракатлари билан таъминлаб бўлмайди, бунинг учун технологиялар, инфратузилма, компетенциялар ва амалий ечимларни биргаликда ривожлантириш талаб этилади.
Рақобат ва рақамли суверенитет масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Сунъий интеллектнинг ривожланиши маълумотлар ва ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланиш имконияти, рақобатбардош технологик муҳитни шакллантириш ва давлатнинг янги ролини белгилаш масалаларининг аҳамиятини тобора оширмоқда.
Давлат хизматлари учун СИ
Форумнинг алоҳида йўналиши электрон ҳукуматни ривожлантириш ва давлат хизматларини автоматизaциялаштириш бўлди.
Сунъий интеллект ва замонавий рақамли платформалардан фойдаланиш фуқаролар ва бизнес учун давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш, жараёнларни автоматизациялаштириш ва давлат билан ўзаро алоқанинг янада қулай шаклларини яратиш учун янги имкониятлар очади.
Шундай қилиб, сунъий интеллект мустақил технология сифатида эмас, балки давлат бошқарувини рақамли трансформация қилишнинг кейинги босқичи воситаларидан бири сифатида кўриб чиқилди.
AI White Paper: Ўзбекистон учун ташаббусларнинг давоми
Future Intelligence Forum доирасидаги муҳим эълонлардан бири Ўзбекистонда сунъий интеллект бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва Оқ китоб — AI White Paper тайёрлаш ташаббуси бўлди.
Таҳлилий ҳужжат сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича халқаро тажриба ва ёндашувларни ўрганишни бевосита Ўзбекистон учун долзарб бўлган имконият ва вазифалар таҳлили билан бирлаштириши кўзда тутилмоқда.
White Paper мавжуд амалиётларни тизимлаштириш, мамлакат учун энг мақбул ёндашувларни аниқлаш ва миллий СИ экотизимини янада ривожлантириш бўйича таклифларни шакллантиришга ёрдам бериши кўзда тутилган.
“Бугун биз сунъий интеллект келгуси технологик ва иқтисодий ривожланишнинг асосий омилларидан бирига айланаётган янги босқичга қадам қўймоқдамиз. Мамлакатда сунъий интеллект технологияларини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси тасдиқланган. Унинг асосида ҳисоблаш инфратузилмасини ривожлантириш, сунъий интеллектни иқтисодиёт тармоқлари ва давлат бошқарувига жорий этиш, кадрлар тайёрлаш ва технологик экотизимни қўллаб-қувватлаш бўйича қарорлар изчил қабул қилинмоқда. Биз стратегик ва институционал базани шакллантиришдан сунъий интеллектни амалий ва кенг миқёсда жорий этишга босқичма-босқич ўтмоқдамиз”, — деди Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос.
Ташаббус, шунингдек, экспертлар ўртасидаги ҳамкорликни назарда тутади ва халқаро тажриба, технологик экспертиза ҳамда сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича миллий қарашларни бирлаштириш майдонларидан бирига айланиши мумкин.
Муҳокама халқаро контекстда давом этди. Рақамли платформаларни ривожлантириш ва “SuperApp’дан AI’гача” модели мисолида иштирокчилар тўпланган маълумотлар, рақамли хизматлар ва платформа экотизимлари янги авлод интеллектуал хизматлари учун қандай асос бўлиши мумкинлигини кўриб чиқди.
Концепциялардан ишлайдиган ечимларгача
Future Intelligence Forum дастурининг катта қисми сунъий интеллектнинг амалий жиҳатларига бағишланди.
Дастур доирасида СИ технологияларидан реал маҳсулот ва хизматларда қандай фойдаланиш мумкинлигини намойиш этувчи маҳаллий ишланмалар тақдим этилди. Бундай формат стратегик муҳокамани Ўзбекистонда яратилган амалда ишлайдиган ечимлар билан тўлдириш имконини берди.
Мисоллардан бири рақамли аватар AI human ва ундан фойдаланишнинг мумкин бўлган сценарийлари намойиши бўлди. Бундай технологиялар фойдаланувчиларнинг рақамли хизматлар билан ўзаро алоқасининг янги шаклларини яратиш имконини беради ҳамда бизнес, таълим ва бошқа йўналишларда виртуал маслаҳатчилар ва ассистентлар сифатида қўлланиши мумкин.
Шундай қилиб, форумнинг амалий қисми ғоя ва тадқиқотдан фойдаланувчи бугуноқ кўриши ва синаши мумкин бўлган маҳсулотгача бўлган жараённи намойиш этди.
СИ иқтисодиёти учун инфратузилма ва кадрлар
Сунъий интеллектни кенг миқёсда жорий этиш зарур технологик базасиз мумкин эмас. AI-хизматлар сонининг ўсиши ҳисоблаш ресурслари, булутли платформалар, маълумотлар марказлари, маълумотларни узатиш тармоқлари ва сақлаш тизимларига янги талабларни қўймоқда.
Одамлар ҳам бундан кам бўлмаган муҳим ресурсга айланмоқда. Форум давомида СИ иқтисодиёти учун кадрлар ва нафақат тайёр сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш, балки ўз ечимларини яратиш, интеграция қилиш ва кенг миқёсда жорий эта оладиган мутахассисларни тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди.
Ушбу мавзу панель муҳокамасида янада кенгроқ ёритилди. Унда университетларнинг роли, таълимнинг технологик компаниялар ва бизнес билан ҳамкорлиги, шунингдек, амалий тадқиқотларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Digital Economy Acceleration: тартибга солишдан реал самарагача
Future Intelligence Forum’нинг якуний мазмуний қисми Digital Economy Acceleration панель муҳокамаси бўлди. Панель сессияси халқаро экспертлар қарашлари ва давлат кун тартиби, СИ учун технологиялар, миллий экотизимнинг ўзаро ҳамкорлиги, электрон тижорат ҳамда СИ асосидаги маҳаллий ечимлар муҳокамасини бирлаштирди. Сессияда Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси (AICA), Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Минтақавий алоқа ҳамдўстлиги (RCC), UZUM ва TBC Bank вакиллари иштирок этди.
Муҳокама энг долзарб масалалардан бири — технологик ривожланиш эркинлиги ва давлат томонидан тартибга солиш ўртасидаги мувозанат қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги саволдан бошланди. Иштирокчилар ортиқча чекловларсиз инновациялар учун макон яратиш ва айни пайтда давлат иштироки зарур бўлган йўналишларни белгилаш масалаларини муҳокама қилди.
Кейинги йўналиш инфратузилма, маълумотлар, стандартлар ва компетенциялар соҳасидаги минтақавий ҳамкорлик бўлди. Сунъий интеллект тобора кўпроқ миллий чегаралардан ташқарига чиқадиган вазифаларни шакллантирмоқда, бу эса мамлакатлар ўртасида тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларнинг аҳамиятини оширмоқда.
Халқаро контекстда ўзаро ҳамкорликнинг янги механизмлари ва Ўзбекистоннинг халқаро AI-ташаббусларидаги иштироки ҳам муҳокама қилинди.
«Сунъий интеллект шунчаки технологик инновация бўлишдан тўхтагани барчага маълум. У электр энергияси, интернет ва космик технологиялар каби стратегик инфратузилмага айланмоқда. Сунъий интеллект соҳасидаги Бутунжаҳон ҳамкорлик ташкилоти ёки қисқача WAICO’нинг ташкил этилиши муҳим тарихий қадамдир», — деди Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси раиси Владимир Норов.
Кейин суҳбат мутахассисларни тайёрлаш, электрон тижорат ва молия секторида СИни жорий этиш масалаларига ўтди. Асосий эътибор ўлчанадиган натижага, жумладан, технологиялар қандай қилиб жараёнлар ва мижозлар тажрибасини қандай яхшилаши, самарадорликни ошириши, хатарларни бошқаришда ёрдам бериши ва янги рақамли маҳсулотлар учун асос бўлиши мумкинлигига қаратилди.
Натижада панель тартибга солиш, халқаро ҳамкорлик, таълим ва реал бизнес сценарийларини сунъий интеллектни иқтисодиётга кенг миқёсда жорий этиш учун нималар зарурлиги ҳақидаги умумий муҳокамада бирлаштирди.
Мазмунга бой бўлган ишбилармонлик дастурига ёш истеъдодлар томонидан намойиш этилган жонли мусиқий чиқиш ёқимли қўшимча бўлди. Хусусан, панель муҳокамасига ўтиш саксофоннинг ёқимли ва оҳангдор садолари остида кечди: мусиқий композиция давомида иштирокчилар саҳнадан жой олди, шундан сўнг очиқ муҳокама бошланди.
Технологиялар, профессионал мулоқот ва жонли мусиқа уйғунлиги мулоқот ва фикр алмашиш учун янада қулай муҳит яратишга ёрдам берди ҳамда Future Intelligence Forum форматининг ўзига хос жиҳатларидан бирига айланди.
Рақамли иқтисодиёт бўйича мулоқотнинг давоми
Future Intelligence Forum 2026 бир йил аввал ICTWEEK 2025 доирасида ўтказилган Digital Economy Forum’да бошланган профессионал мулоқотни давом эттирди.
Агар 2025 йилда асосий эътибор рақамли иқтисодиётни кенг контекстда ривожлантиришга қаратилган бўлса, бу йилги муҳокама кейинги босқичга — сунъий интеллектдан кейинги рақамли трансформация учун қандай фойдаланиш ва технологик имкониятларни амалий натижаларга қандай айлантириш масаласига ўтди.
Бўлиб ўтган маърузалар, намойишлар ва муҳокамалар СИ давридаги иқтисодиётнинг асосий таркибий қисмлари — давлат стратегияси ва тартибга солиш, рақамли суверенитет, халқаро ҳамкорлик, инфратузилма ва маълумотлар, маҳаллий ишланмалар, таълим ва реал бизнес сценарийлари — бир-бири билан қанчалик узвий боғлиқ эканини кўрсатди.
Future Intelligence Forum 2026 давлат, бизнес, технологик сектор ва таълим муҳити Ўзбекистоннинг сунъий интеллект давридаги рақамли ривожланишининг кейинги босқичини биргаликда қандай шакллантириши мумкинлигини муҳокама қилиш учун майдонга айланди.