Саёҳат Куала-Лумпурдан бошланади

Ташриф буюрувчилар мамлакат пойтахтида меҳмондўстлик билан кутиб олинади. Саёҳатнинг биринчи кечаси Куала-Лумпурда ўтказилади. Шаҳарда замонавий архитектура, бой маданий мерос ва турли маданиятлар уйғунлигини кўриш мумкин. Меҳмонларнинг маҳаллий таомларни татиб кўриши, шаҳар муҳити билан танишиши ва машҳур масканларга бориши учун вақт ажратилади. Жумладан, оилавий саёҳат давомида KLCC мажмуаси ва унинг атрофидаги шаҳар манзараларини томоша қилиш, болалар билан вақт ўтказиш мумкин.

1111
Фото: Shadams Tour

Порт-Клангдан 4 кунлик круиз

Кейинги манзил — Порт-Кланг. Бу ердан сайёҳлар Adora Mediterranea круиз кемасига чиқади. 4 кун ва 3 кечалик круиз давомида маршрут Малайзиянинг икки машҳур Пинанг ва Лангкави оролларини қамраб олади.

2222
Фото: Shadams Tour

Пинангда сайёҳлар ранг-баранг кўчалар бўйлаб сайр қилиши, оролнинг тарихий ва маданий мероси билан танишиши ҳамда маҳаллий таомлардан татиб кўриши мумкин.

Кейинги манзил — Лангкави. Орол тропик табиати, ям-яшил манзаралари, соҳиллари ва денгиз сувлари билан танишиш учун имконият яратади. Бу ерда саёҳатнинг яна бир қисми табиат қўйнида дам олишга бағишланади.

3333
Фото: Shadams Tour

Юкларни қайта-қайта йиғиш шарт эмас

Круизнинг асосий қулайликларидан бири саёҳат давомида жойлашиш ва таомланиш хизматлари кеманинг ўзида ташкил этилишидир. Пакет доирасида круиз давомида тўлиқ таомланиш кўзда тутилган. Шунингдек, саёҳатчилар бир меҳмонхонадан бошқасига кўчиш ёки юкларини қайта-қайта йиғишга эҳтиёж сезмайди.

4444
Фото: Shadams Tour

Кема ҳаракатланар экан, сайёҳлар дам олиши, турли фаолиятларда иштирок этиши ва навбатдаги манзилга етиб бориши мумкин. Шундай қилиб, саёҳатнинг асосий эътибори транспорт ва жойлашиш масалаларига эмас, янги жойларни кўриш, оила билан вақт ўтказиш ва таассуротларга қаратилади.