Қашқадарё вилояти Экология бошқармасининг Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидан 8,8 млрд сўмлик экологик компенсация ундириш бўйича даъвоси суд томонидан қаноатлантирилмади. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман ахборот хизмати хабар берди.
Суд муҳокамасида назорат қилувчи орган текширув предметидан ташқарига чиққан, шунингдек, даъвонинг асосий қисми бўйича ҳисоб-китоблар етарли далиллар билан тасдиқланмаган, деб топилган. Шунингдек, қонунни бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳам инобатга олинган.
Якунда суд 8,8 млрд сўмлик даъвонинг асосий қисмини рад этган. Ҳал қилув қарорига кўра, фақат 676 минг 133 сўм компенсация тўлови ундирилиши белгиланган.
Суд «Ўзбекнефтгаз»га қўлланилган экологик компенсация миқдорини 13 минг бараварга камайтирди
18:021 1921 мин
Қашқадарё вилоят Экология бошқармасининг Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бирлашмасига қарши 8,8 млрд сўмлик даъвосининг асосий қисми рад этилди. Суд назорат органи текширув предметидан четга чиққани ва ҳисоб-китоблар далиллар билан тасдиқланмаганини қайд этган. Оқибатда ундирилиши лозим бўлган сумма 676 минг сўмгача камайди.













