«Тошкент метрополитени» АЖ маълумотига кўра, мазкур кўрсаткич муносабати билан масъул ходимлар иштирокида 1 200 000-йўловчини аниқлаш бўйича махсус тадбир ташкил этилган.

Аниқланган йўловчига метрополитен жамоаси номидан эсдалик совғаси ҳамда бир йил давомида жамоат транспортидан бепул фойдаланиш имконини берувчи махсус транспорт тўлов картаси тантанали равишда топширилган.

Метрополитен маъмурияти сўнгги йилларда жамоат транспортига, хусусан, метро хизматларига талаб изчил ортиб бораётганини қайд этган.