Тошкент шаҳрида ўтказилган «сирли мижоз» тадбирлари давомида айрим дори воситалари белгиланган нархдан 6 баробаргача қиммат сотилгани аниқланган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хусусан, қуйидаги дорихоналарда маҳсулотлар ошириб сотилган:

«Шунқорлар» МЖЧга қарашли дорихонада:

  • «Полимик блистери №10 (1×10)» дори воситаси сотиш учун рухсат этилган нархи 12 837,18 сўм, лекин 5,5 баробар қимматга, яъни 70 минг сўмдан таклиф этилган;

  • «Конвулекс капли для приема внутрь 300 мг/мл» аслида 66 481 сўм, лекин 395 минг сўмдан (6 баробар).

«Muno farm» МЧЖга қарашли (Қорақамиш 2/5-мавзеси) дорихонада:

  • «Стимулотон таблетки покритие оболочкой 50 мг блистери №30 (3×10)» аслида 50 666,17 сўм, лекин 295 минг сўмдан (6 баробар).

«City farm» МЧЖга қарашли дорихонада:

  • «Бактамед 3.5 мл ампули» аслида 18 849,43 сўм, лекин 63 минг сўмдан (3,3 баробар);

  • «Но-шпа 40 мг/2 мл ампули №25» рухсат этилган нархдан қиммат.

«Hosil farm» МЧЖга қарашли дорихонада:

  • «Лантус солостар 100 ед/мл 3 мл №5 (1×5)» рухсат этилган 20 фоиз устама қўйилгандаги нархи 115 173,3 сўм, лекин 80 фоиз устама қўйилиб, 190 минг сўмдан сотилган;

  • «Слидерон таблетки 16 блистери №20 (2×10)» аслида 115 677,1 сўм, лекин 349 минг сўмдан (3 баробар).

«Amir farm trade» МЧЖга қарашли дорихонада:

  • «Бактамед 0,5% 3.5 мл ампули» аслида 18 849,43 сўм, лекин 20 фоиз ўрнига 100 фоиз устама қўйилиб, 32 минг сўмга сотилган.

«Feruza nur med» МЧЖга қарашли дорихонада:

  • «Полимик блистери №10 (1×10)» аслида 12 837,18 сўм, лекин 62 минг сўмдан (5 баробар);