DW хабарига кўра, Канада бош вазири Марк Карни 18 октябр куни Оттавада ўтказилган матбуот анжуманида қурбонлар ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган. Ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оилалари хабардор қилинган.
Карни воқеани Канада қуролли кучлари мамлакат ҳудудида тинчлик даврида бошдан кечирган энг оғир фожиалардан бири деб атаган.
Ҳокимият маълумотига кўра, ўта оғир аҳволдаги 19 кишидан ташқари, яна қарийб 20 киши нисбатан енгилроқ жароҳат олган.
Хабарда айтилишича, табиий ёнғин 18 октябр куни кундузи бошланган. Бироқ ҳарбий раҳбарият машғулотларни тўхтатмасликка қарор қилган.
Кейинчалик кучли шамол кўтарилиб, олов дашт бўйлаб ҳарбийлар томон жадал тарқалган. Генераллар келтирган маълумотга кўра, аланга атиги 36 сонияда бир километр масофани босиб ўтган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва машғулотларни давом эттириш қарори тафсилотлари хабарда очиқланмаган.
















