Apex Development ва Daikin компаниялари Тошкент марказидаги 13,73 гектар майдонни эгаллаган кўп функцияли премиум тоифадаги Mirabad Square мажмуасини барпо этиш доирасида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйганини маълум қилди.

Мазкур келишув Apex Development’нинг пухта ўйланган шаҳар муҳитини яратиш борасидаги тажрибаси ва иқлим ускуналари ишлаб чиқариш соҳасида дунёга машҳур Япониянинг Daikin компанияси илғор муҳандислик технологияларини бирлаштиради.

Меморандумни Apex Development бош директори Шуҳрат Шамсутдинов ва Daikin минтақавий ваколатхонаси вице-президенти Кодзи Домото имзолади.

Mirabad Square’да қулайлик муҳандислик ечимларидан бошланади. Лойиҳанинг барча резиденцияларида ҳар бир хонадон учун яширин каналли ички блокларга эга Daikin VRV марказий кондиционерлаш тизими кўзда тутилган.

Иқлим ускунаси уй-жой нархига киритилган: бўлажак хонадон эгалари тизимни алоҳида сотиб олишлари ёки уни ўрнатиш учун қўшимча ҳақ тўлашлари шарт эмас. Таққослаш учун: майдони 115,7 м² бўлган тўрт хонали хонадонни худди шундай тизим билан мустақил жиҳозлаш тахминан 250 миллион сўмга тушиши мумкин.

Ички блоклар шифт ортидаги махсус бўшлиққа жойлаштирилади. Бу интерьернинг яхлит кўринишини сақлаш имконини беради. Шу билан бирга, стандарт хонадонларда шифтларнинг лойиҳавий баландлиги 3,3 метргача етади. Ташқи блоклар эса балкон ва лоджиялардаги махсус ажратилган жойларга ўрнатилади. Бу фасадларнинг яхлит меъморий қиёфасини сақлашга хизмат қилади.

Daikin VRV тизими ҳавонинг бир текис тақсимланиши ва паст шовқин даражасини таъминлайди. Ҳар бир хонадаги ҳароратни алоҳида пульт орқали созлаш мумкин. Бундай ечим интерьер билан уйғунлик, қулай бошқарув ва энергия тежамкорлигини бирлаштиради.

Қўшимча ускуналар ўрнатилган тақдирда, иқлимни бошқариш тизимини «ақлли уй» тизимига интеграция қилиш, шунингдек, ҳавони фильтрлаш функцияси билан тўлдириш мумкин.

Натижада технологиялар интерьерда деярли кўзга ташланмайди, уларнинг афзалликлари эса ҳар куни сезилади: мақбул ҳарорат, сокин муҳит ва маконни ўз дидингизга кўра жиҳозлаш эркинлиги.