15 Апрель

19:36

Гуржистон парламентида «чет эл агенти» тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш бошланди. Илк йиғилишдаёқ муштлашув рўй берди

19:03

Тўқаев оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонунни имзолади. Калтаклаш учун қамалиш мумкин

15:05

«Ўзавтосаноат» давлат ташкилотлари ходимларига Onix сотиб олиш таклифи билан чиқди

«Ўзавтосаноат» АЖ томонидан Адлия вазирлигига юборилган хатда тизимда ишлайдиган ходимлар автомобил қийматининг 50 фоизини тўлаган тақдирда қолган қисмини 24 ой давомида бўлиб-бўлиб тўлаши мумкинлиги айтилган. Сотуви 2022 йилнинг 1 ноябридан бошланган Onix кутилган даражада харидоргир бўлмади. Бунга автомобилнинг ваъда қилинган нархидан анча қиммат сотилаётгани сабаб бўлаётган бўлиши мумкин. Батафсил

14 Апрель

17:59

Исроил жавоб қайтаришни режалаштирмоқда, АҚШ қарши. Сўнгги маълумотлар

Эрон генераллари агар Исроил томонидан жавоб берилса, янада кенг кўламли зарбалар йўллаш билан таҳдид қилмоқда. Батафсил

17:30

Ҳоким Юнусободдаги академик лицейни кўчирмоқчи. Унинг ерини сотиш режалаштирилган

Иқтисодчи Отабек Бакиров мактаб ерларини сотиш тенденцияси янги тўлқин билан давом этиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Батафсил

14:24

Олтин нархи тарихий рекордни янгилади, Bitcoin арзонлашди – Халқаро молия бозори шарҳи

11:42

«Халқаро майдонда баланс бузилди» — Шавкат Мирзиёев дунёдаги нотинчлик ҳақида гапирди

Президент мамлакат тинчлигини сақлаш, аҳолини даромад ва муносиб шароит билан таъминлаш учун барқарор ва тез суръатларда ўсадиган иқтисодиёт кераклигини таъкидлади. Батафсил

09:49

Исроил Эроннинг деярли барча ракета ва дронлари уриб туширилганини маълум қилди

Дронларнинг бир қисми Америка кучлари томонидан тўхтатилган. Шунингдек Британия ва Иордания самолётлари ҳам дронларни тутиб олиш ишларида иштирок этган. Батафсил

02:49

Исроилга ҳужум. Эрон дронлар ва қанотли ракеталар учирди. Асосий маълумотлар

Эрон дронлари манзилгача 7-9 соатда етиб бориши мумкин. Исроил уларни ўз ҳудудига киришидан олдин уриб туширишни режалаштирган. Батафсил

01:21

Эрон Исроилга ҳужум бошлади. Ўнлаб дронлар учирилган

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу шошилинч мурожаат билан чиқди. Батафсил

13 Апрель

16:50

“Бизни ухлатиб кетишдими, тушунмаяпман” — Smartbolla’га 4200 доллар тиккан инвестор

2021 йилда ижтимоий тармоқларда катта пиар кампаниясини ўтказиб, ўзини халқаро айти компанияси деб эълон қилган ва одамлардан инвестиция йиғган Smartbolla компанияси ҳақида шубҳа-гумонлар ортмоқда. Компанияга 4200 доллар пул тиккан инвестор Дилшодбек Ибрагимов ваъда қилинган дивидендлар тўланмаётгани, ҳамон пулларини қайтариб ололмаётгани ҳақида Kun.uz'га гапириб берди. Батафсил

12 Апрель

19:03

ОАВ АҚШ Эрон «яқин соатларда» Исроилга зарба беришини кутаётганидан хабар топди

Америкалик мулозимлар CBS мухбирига айтишича, Эрон Дамашқдаги консулхонасига авиазарбага жавобан 12 апрел куниёқ Исроилга ҳужум қилиши мумкин. Ҳужумда 100 дан ортиқ дронлар ва ўнлаб ракеталар иштирок этиши кутилмоқда. Аввалроқ Америкадаги The Wall Street Journal нашри ҳам Эрон яқин 48 соат ичида Исроилга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди. Батафсил

16:04

Эрон зарбасини кутиб: АҚШ Исроилдаги дипломатларига чеклов қўйди, Ўзбекистон элчихонаси огоҳлантириш берди

Британия ва Россия фуқароларини бу ҳудудга боришдан қайтармоқда. Батафсил

15:33

Мактабларда давомат пасайиши нима билан боғлиқ? – МҲТИ таҳлилларини эълон қилди

12:10

Ветнамнинг энг бадавлат тадбиркорларидан бири ўлим жазосига ҳукм қилинди

Суд ушбу аёл банкдан 12,5 миллиард долларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган деб топган.  Батафсил

11 Апрель

13:35

«80 йилликдаги энг йирик офат». Қозоғистонда ҳам тошқинлар минглаб уйларни сув остида қолдирмоқда

Ўнлаб аҳоли яшаш манзиллари ташқи дунёдан узилиб қолган. Сирим областида куйдирги билан касалланган қорамолларнинг қабристонлари очилиб кетган. Яқин вақтлар ичида Россиядан катта миқдорда сув кириб келиши кутилмоқда. Батафсил

9 Апрель

20:29

«Ҳозироқ кетинг». Оренбург ва Россиянинг бошқа ҳудудларида сув тошқини туфайли нималар бўлмоқда? 

5 апрел куни кечқурун Оренбург области Орск шаҳрида тўғон бузилди — шаҳарнинг чап соҳил қисмида минглаб уйларни сув босди, аҳоли эвакуацияси бошланди. Батафсил

8 Апрель

20:47

Қозоғистонда собиқ вазир судланмоқда: у ўз рафиқасини ўлдирганликда айбланмоқда

Остона шаҳар судида Қозоғистоннинг собиқ миллий иқтисодиёт вазири Қувандиқ Бишимбаев устидан очилган иш кўриб чиқилмоқда. Тергов версиясига кўра, собиқ амалдор ўз рафиқаси Салтанат Нукеновани рестораннинг VIP кабинасида шафқатсизлик билан ўлдирган. Батафсил

17:09

Фронтдаги вазият: Россия кенг кўламли юришни давом эттирмоқда, бу ҳужумлар нимага олиб боради?

Россия армияси йўқотишлар билан ҳисоблашмасдан, фронтда қатор ютуқларга эришди. Лекин келгусида бу йўқотишлар РФ қуролли кучларининг ожиз нуқтасига айланиши мумкин — агар Украина қуролли кучлари ҳозирги ҳужумларга бардош бера олса.  Батафсил

14:13

Тошкентда экстремистик гуруҳларга қўшилган фуқароларнинг уйида тинтув ўтказилиб, гумондорлар ушланди

7 Апрель

19:35

Чет элга ишлашга борувчиларнинг имтиҳон, виза ва йўл чиптаси харажатлари қоплаб берилади

1 июндан меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш, «ишчи виза»ни расмийлаштириш ва йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қисман қоплаш учун компенсация тўланади. Батафсил

13:34

Оренбург областини сув босиши давом этмоқда. Сўнгги маълумотлар

Орскда тошқин туфайли тўғонлар бузилиб кетган. Сув босган ҳудудлар кенгаймоқда, минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда. Сув област маркази Оренбургга ҳам етиб борган ва одамларни хавфсиз жойларга кўчириш бошланган. Қурбонлар бор. Батафсил

09:38

Нефт ва олтин кескин қимматлашмоқда, криптовалюталарда пасайиш – Халқаро молия бозори шарҳи

6 Апрель

20:00

Бозорлар ўрнига универмаглар, “Опен бюджет” якунлари ва Ривалдо билан келишув — ҳафта дайжести

Москвадаги терактдан кейин Ўзбекистон расмийлари аҳолига яна мурожаат билан чиқди. Мигрантларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар эълон қилинди. Тошкентдаги катта бозорлар кўп қаватли савдо марказларига айлантирилади. “Бунёдкор”нинг Ривалдо ва Денилсон олдидаги қарзларини ким тўлаши маълум бўлди. Ортда қолаётган ҳафтанинг шу ва бошқа муҳим хабарлари – Kun.uz дайжестида. Батафсил

5 Апрель

21:10

Ростов яқинидаги аэродромга дронлар ҳужум қилди. Украина бир қанча самолёт йўқ қилинганини айтмоқда

BBC украин хизматининг Украина кучишлатар тузилмалардаги манбалари Украина хавфсизлик хизмати томонидан Ростов областидаги Морозовск ҳарбий аэродромига ҳужум оқибатида олтита ҳарбий самолёт йўқ қилингани, яна саккизтаси «жиддий шикастлангани»ни маълум қилган. Россия мудофаа вазирлиги фақат Ростов областида украинларнинг 44 та дрони уриб туширилгани ҳақида хабар берган. Батафсил

08:08

Интернетда яна бир шубҳали лойиҳа: “Sun Eco” одамларни қуёш панелларига пул тикишга чақиряпти

4 Апрель

19:52

Эрдўған нима учун маҳаллий сайловларда мағлуб бўлди ва энди унинг ҳокимиятига қандай хавф бор?

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған раҳбарлигидаги ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси якшанба куни чуқур иқтисодий инқироз шароитида бўлиб ўтган маҳаллий сайловларда кутилмаганда мағлубиятга учради. Туркиянинг барча йирик шаҳарлари устидан назоратни бой берган Эрдўған учун бу драматик йўқотиш нимани англатади? Батафсил
Top