Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада эри томонидан пичоқланган 57 ёшли аёл вафот этди
16 сентябрь куни Фарғона вилояти Данғара туманида яшовчи 57 ёшли Н.Д. эри томонидан пичоқлаб ўлдирилган. Бу ҳақда Kun.uz’га марҳуманинг маҳалладоши бўлган манба хабар берди.
Kun.uz мухбири маълумотга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов ушбу маълумотни тасдиқлади ва мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
“Аниқланишича, 16.09.2022 йил куни соат 20:00 да А.Х. хонадонига маст ҳолатда келган вақтида, турмуш ўртоғи Н.Д. унинг маст ҳолатда келганидан жаҳли чиқиб, у билан жанжаллашиб, унга танбеҳ берган вақтида, А.Х. ёнида бўлган ошхона пичоғи билан унинг чап кўкрак соҳасига икки маротаба қасддан урган ва бунинг оқибатида аёл ҳодиса жойида вафот этган.
17 сентябрь куни А.Х. ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан гумонланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган ва шу куни унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда”, дейилади прокуратура берган маълумотда.
Kun.uz манбасига кўра, аёл коммуникация соҳасида ишлаган.
“Икки фарзанди бор эди, қизини узатиб энди ўғлини уйлантириш ҳаракатида юрганди. Турмуш ўртоғи кўп ичарди, ичиб келиб жанжал чиқарарди. Ўша куни уйида ҳеч ким бўлмаган. Жанжал оқибатида пичоқлангач, қизига телефон қилиб, милиция билан келишини айтган ва жон берган. Жуда очиқкўнгил, меҳнаткаш, позитив аёл эди. Ҳали 57 ёшда эди”, дея хабар беради манба.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 август куни Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида 24 ёшли аёл турмуш ўртоғи томонидан шу тарзда ўлдирилган.
2 сентябрда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида содир бўлган оилавий жанжал уй бекасининг ўлимига сабаб бўлган.
12 сентябрда Андижон вилоятининг Избоскан туманида эркак хотини ва қайнонасини ваҳшийларча ўлдирган.
Мавзуга оид
15:35 / 10.01.2026
Молхонага кўмилган сейф, тундаги ёнғин ва уч қурбон – Данғарадаги мудҳиш қотиллик
21:25 / 20.07.2025
Данғарада Тожикистон билан биргаликда 10 миллион долларлик сим заводи қурилмоқда
11:00 / 25.08.2024
Талабаликдан тадбиркорликка: уйда балиқ боқиб даромад топаётган Яшнарбек ҳикояси
14:04 / 05.02.2024