Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодирбек Абдусатторов 2023 йил энг кўп даромад қилган шахматчилар ўнлигидан жой олди
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторовнинг 2023 йилдаги шахмат турнирлари орқали қанча даромад қилгани маълум бўлди.
UzChess хабарига кўра, Нодирбек Абдусатторов якунланган йилда энг кўп даромад қилган шахматчилар ўнлигидан жой олган. Ўзбекистонлик шахмат устаси 2023 йилда 12та мусобақада иштирок этиб, 190 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига эга чиққан.
Йил давомида жаҳоннинг энг кўп даромад қилган шахматчиси хитойлик гроссмейстер Динг Лирен бўлди. У йил давомида турнирлардан 1 228 200 АҚШ доллари миқдорида пул топган.
Иккинчи ўриндан россиялик Ян Непомняший ўрин олган – 1 226 825 АҚШ доллари. Учликни Магнус Карлсен ёпган – 705 155 АҚШ доллари.

Мавзуга оид
21:22 / 16.02.2026
Нодирбек Абдусатторов фристайл-шахмат бўйича жаҳон чемпионатида учинчи бўлди
08:55 / 10.02.2026
Икки ўзбек гроссмейстери мукофот пуллари бўйича дунё топ-10лигига кирди
20:20 / 01.02.2026
Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess турнири чемпиони бўлди
22:55 / 30.12.2025