Ўзбекистон | 11:30 / 20.09.2021
2519
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда одамларнинг пулларини ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида одамларнинг пулларини ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 13 сентябр куни Қумқўрғон тумани ИИБга туманнинг Уяс маҳалласида яшовчи, Х.Хайит ариза билан мурожаат қилган. Мурожаатда ёзилишича, Х.Хайит 2021 йил июль ойида, тикув цехи ташкил қилиш мақсадида, банкларнинг биридан 18 миллион сўм миқдорида кредит олган. Шундан сўнг Қумқўрғон туманида яшовчи Х.Дилфуз унга 6 дона тикув машинаcи етказиб беришни ваъда қилиб, пулларни ўз эгалигидаги хусусий корхонага тушириб олиб, тикув машинаси олиб бермасдан пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборган. 

Суриштирув давомида Х.Дилфуз Уяс маҳалласида яшовчи, Х.Абдуқодирнинг номига чиққан 18 миллион сўм кредит пулларини ҳам хусусий корхонаси ҳисобига ўтказиб, ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборгани аниқланган.

Қайд этилишича, 13 сентябр куни Х.Дилфузга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Мавзуга оид