Маълум қилинишича, 2021 йил 10 сентябрь куни ўқишга киритишини айтиб, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи икки нафар фуқародан пул олиб, ўзлаштириб юборган Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи Ж.Оғабекка жиноят иши қўзғатилган.
Термиз шаҳар 4-сон ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимининг 2021 йил 11 сентябрь куни тақдим этган хабарига кўра, Ж.Оғабек жорий йилнинг феврал ва апрел ойлари давомида Термиз шаҳар Абдулла Авлоний маҳалласи ҳудудида, ўзига олдиндан таниш бўлган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида яшовчи, И.Абдуллани чет элга ўқишга юборишни ваъда қилиб, ундан 1 100 АҚШ доллари олган.
Бундан ташқари, Ж.Оғабек худди шу манзил ва вақт оралиғида Қумқўрғон тумани Пахтаобод маҳалласида яшовчи, Х.Хуршитдан ҳам 500 доллар олиб, ушбу пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.
Қайд этилишича, жорий йил 10 сентябр куни Ж.Оғабекка нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.











