Тошкентда автобус ҳайдовчилари жорий йилнинг ўтган 2-чорагида энг кўп қандай қоидабузарликларга йўл қўйгани ҳақида маълум қилинди.

“Тошшаҳартрансхизмат”га кўра, айрим автобус ҳайдовчилари томонидан йўналиш давомида бир қатор қўпол қоидабузарликлар содир этилмоқда. 

2024 йилнинг ўтган 2-чорагида жами 1392 та қоидабузарликлар аниқланган бўлиб, улардан: 

  • 955 таси уяли алоқа воситасидан фойдаланиш;
  • 258 таси тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш;
  • 179 таси назорат учун мўлжалланган кузатув камераларига қасддан зиён етказиш каби қўпол қоидабузарликлардир.