Айтилишича, фуқаролар Маҳмуд Холтўраев ва Азамат Ярашовлар Чилонзор туманидаги 19-мавзе ҳудудида 9 минг долларини 32 млн сўмга сотаётганларида Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Холислар иштирокида уларнинг ёнидаги хориж валютаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.