8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

16:03 / 22.06.2016 39087

Марғилонлик Розияхон исмли қизча Озодбекка жонли ижрода куйлашини кўрсатиб қўйди

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан юртимизнинг кўплаб вилоятларида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” шиори остидаги тадбир ўтказилиб келинаётганидан хабарингиз бор. Хусусан, ушбу тадбир 22 май куни Марғилонда бўлиб ўтиб, унда кўплаб санъаткорлар иштирок этган. Тадбир давомида Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Жон Ўзбекистон” қўшиғини жонли ижрода куйлаган Розияхон исмли қизча бугун  интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ бўйлаб машҳур бўлиб кетди. Розияхон ижросидаги ўз қўшиғига жўр бўлган хонанда Озодбек Назарбеков видеолавҳада ҳайратини яширолмаган. 

Мазкур жараён акс этган,  Youtube’да жойлаштирилган видеолавҳа остида кўплаб интернет фойдаланувчилари ўзларининг ижобий фикрларини ёзиб қолдириб, келажакда Озодбек ва Розияхоннинг биргаликда дуэт куйлашини таклиф қилишган.

Теглар

Top