Қўлдошалиев Бобуржон 2016 йил 22 августида Наманганнинг Норин туманида дунёга келган. Аммо тақдир тақозосини қаранг-ки, унинг миттигина юраги туғилганиданоқ хаста. Бобуржон туғма юрак нуқсони билан таваллуд топган. Шифокорларнинг таъкидлашича, Бобуржоннинг дардига шифо бор. Унинг юрагида малакали жарроҳлик амалиёти ўтказилса, соғайиб кетади. 

Бироқ ҳозирча бундай мураккаб жарроҳлик амалиёти Ўзбекистонда ўтказилмайди. Бунинг учун Бобуржон Россияга бориши керак. Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “А.Н.Бакулев номидаги Юрак-қон томир жарроҳлиги тиббий миллий тадқиқот маркази” федерал бюджет тиббиёт муассасасида айни касаллик даволанади. 

Болакайнинг ота-онаси илк фарзандларининг соғайиб кетиши учун барча нарсага тайёр. Биргина отанинг ҳарбий соҳада ишлаши сабабли моддий имконият йўқлиги болага шошилинч тиббий кўмак беришга ва унинг юрак порогидек хасталикдан фориғ бўлишига имкон бермаяпти. 

Шу сабабли улар имконияти бор ҳамюртлари, ватандошларимиздан ёрдам сўраб, хайрия акцияси ўтказишни илтимос қилиб KUN.UZ таҳририятига мурожаат қилишди.

Бобуржоннинг касалликдан қутулиши учун 10 минг доллар керак бўлади. Бу ўзбек сўмида 80 млндан ортик маблағ деганидир. 

KUN.UZ’нинг ҳурматли ва хайр-эҳсонни хуш кўрувчи саховатпеша ўқувчилари, Бобуржоннинг шифо топиб, касалликдан фориғ бўлишига ҳисссамизни қўшайлик. Унинг ва ота-онасининг хурсандчилигига шерик бўлайлик. Ҳар ким имкони даражасида ёрдам қўлини чўзса, тома-тома кўл бўлганидек, Бобуржон учун ҳам зарур маблағ саноқли кунларда тўпланишига шубҳа қилмаймиз. Имкони йўқлар ғоибона дуоларида эслаб қўйишса, маънавий ёрдам берган бўлишади. 

Бобуржоннинг онаси Турғунова Мохиниса 

+998 90 741 75 44

Пластик карта рақами: 8600 0417 7429 4285 
(PAYME ва Click, Агробанк)

Хориждан пул ўтказиш учун:
Turgunova Mokhinisa
22618840999456975200
SWIFT: INIPUZ22