Ҳужжатга кўра, ушбу турнир Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқаро кураш ассоцицияси, Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги таклифига кўра, 21-22 апрель кунлари Шаҳрисабз шаҳридаги “Ҳисор” стадионида бўлиб ўтади.

Фармойишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон кураш федерациясининг виза буюртманомаларига мувофиқ турнирнинг хорижий иштирокчиларига визалар консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда эса Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида расмийлаштирилишини таъминлаши белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, мазкур ҳужжатга кўра, турнирда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар пул мукофотлари билан тақдирланишади. 

Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В.Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х.Исроилов зиммасига юклатилган.