
Тадбирда Буюк Британия, Франция, Германия, Россия ва Озарбайжондан ахборот агентликлари, таҳлил марказлари ва ёқилғи-энергетика соҳасидаги ихтисослаштирилган нашрлар вакиллари иштирок этдилар.
Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, В. Докунихин ERIELL компаниялар гуруҳи, унинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи ҳамда гуруҳнинг 15 йил ичидаги ютуқлари ҳақида сўз юритди. Хорижий мухбирлар ва таҳлилчилар компаниянинг жорий лойиҳалари, фойдаланилаётган технологиялар, шериклар ва мижозлар, шунингдек ERIELL режаларига қизиқиш билдирдилар.

Матбуот анжумани 2019 йил 20-21 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган МОМИҲ (ЦАРЭС) мамлакатлари энергетика вазирларининг биринчи мулоқоти ва энергетикага бағишланган форум доирасида ташкил этилди.
22-25 сентябрь кунлари хорижий ОАВ вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларига пресс-тур уюштирадилар, улар Ўзбекистоннинг нефть ва газ саноатидаги йирик лойиҳалар билан танишадилар.
ERIELL компанияси матбуот хизмати











