Режиссёр ўтган йили «Антиқа ажрашиш» номли фильмни суратга олган эди.
Баҳром Ёқубов ижодини 1989 йилда «Ёш ёзувчининг кундалиги» номли қисқа метражли фильмни тасвирга олишдан бошлаган. У фаолияти давомида «Сарвиноз», «Бахт учун миллион», «Ташландиқ», «Ёндиради, куйдиради», «Фотима ва Зуҳра», «Суғдиёна», «Жодугар», «Қочқин», «Бойвачча куёв», «Мажруҳ», «Ичкуёв», «Суперкелинчак», «Зирапча», «О, Марям, Марям» каби кўплаб фильмларни суратга олган.
Kun.uz ижодкорнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор қилади.







