09:21 / 31.03.2021
445
«Навоий» ЭИЗда 619,9 миллион долларлик 64 та лойиҳа амалга оширилмоқда

Навоий вилоятидаги «Навоий» ЭИЗда айни кунда 291,2 миллион долларлик 52 та лойиҳа амалга оширилган. 2020 йилнинг 11 ойида бу ердаги корхоналар томонидан 2 триллион 362,7 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Жорий йилги режа эса - 3,5 триллион сўм. 

Кеча, 30 март куни Навоий вилояти ҳокимлиги ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан журналистлар учун қурилиш материаллари саноат корхоналари фаолияти ва ушбу йўналишдаги инвестиция лойиҳалари билан таништириш мақсадида «Навоий» ЭИЗга пресс-тур ўтказилди.

Унда маълум қилинишича, вилоятдаги қурилиш материаллари саноати корхоналари томонидан 2020 йилда 43,8 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Ушбу йўналишдаги импорт миқдори эса 7 миллион долларни ташкил қилади.  

Ҳудудда 2020-2022 йилларда ушбу йўналишда умумий қиймати 5 триллион 114,7 миллиард сўмлик 78 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг натижасида 2 669 та янги иш ўрни яратилади.
Пресс-турда журналистлар қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Top