Пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи вассаллам: «Албатта, Аллоҳ закотни беҳудага эмас, балки имонларингизни поклаш учун фарз қилган», деб марҳамат қилдилар.
Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Молларингизни закот билан ҳимояланглар» дейилган.
Айни Рамазон ойида ҳар бир яхши амалнинг савоби 10 баробардан 700 баробаргача кўпайтириб берилишидан умид қилиб, қўли очиқ инсонларимиз закотларни ушбу ойда беришга одатланишган.
Закот бермоқчи бўлган олийҳиммат биродарларга ҳақиқий ҳақдорларни топиш ва закотларини етказишда «Вақф» фонди энг яқин кўмакчи бўлади.
Бу савобли ишда «Вақф» фонди сизнинг холис ва шаффоф ёрдамчингиздир. Маблағларингиз мискинлар, фақирлар, қарздорлар ва ночор толиби илмларга етказилади.
Закот маблағларини ислом дини манбаларида белгиланган кишиларга етказишни истаган ҳимматли мўмин-мусулмонлар қуйидаги ҳисобрақамларга мурувват қилишлари мумкин.
Закот, ушр, фитр, фидя:
Ҳ/р: 20212000100881753003
Валюта ҳ/р: 20212840800881753003
Закотингизни ҳақли ва чинакам эгаларига етказиш – бизнинг олий мақсадимиздир. Ҳақ таоло эҳсонингизни қабул қилсин!
«Вақф» хайрия-жамоат фонди










