15:27 / 08.06.2021
650
«54 минг аёл чет элда» - Андижонда «Аёллар дафтари»даги хотин-қизларнинг муаммоларига ечим изланди

Андижон вилоятида сўнгги маълумотларга кўра 3 млн 191 минг нафар аҳоли яшайди. Хотин-қизлар сони  жами 1 544 181 нафар бўлиб, шундан 694 818 нафари 30 ёшдан юқори бўлган аёллардир.

Вилоятда ўтган тўққиз ой мобайнида «Аёллар дафтари»ни шакллантириш ҳамда рўйхатга киритилган аёллар муаммоларини ҳал қилиш бўйича муайян ишлар олиб борилган.

Ўтказилган хатлов ишларининг якуний маълумотларига кўра, 614 минг

227 нафар аёлларга сўровнома - анкеталари тўлдирилган. 54 минг 37 нафари ташқи миграцияда эканлиги, 20 минг 267 нафари ички миграцияда, 6 минг 249 нафари саломатлиги тиклаш жараёнида (муомалага лаёқатсиз, руҳий касал ва узоқ даволанувчи касалликлар билан турли шифохоналарда), 38 нафари жазони ижро этиш муассасасида эканлиги аниқланган.

Хонадонларга ташриф давомида аёллар томонидан 54 465 та муаммолар билдирилган.

Андижон вилояти ҳокимлигида ўтказилган «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар юзасидан «Очиқ мулоқот» ўтказилди. Унда оммавий ахборот воситаларининг ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Андижон вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М. Низамова «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ечими борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар тақдим этди. Унга кўра, ҳудудда 29 минг 587 нафар хотин-қизлар «Аёллар дафтари»га киритилган. Сектор тизимида 9 йўналиш бўйича олиб борилган мониторинг хулосаларига асосан 1 июнь ҳолатига улар билан боғлиқ 29 минг 569та муаммо ҳал этилган.

Мулоқот давомида журналистлар томонидан туманлардаги фермер хўжаликларида фаолият юритаётган аёлларнинг иш шароити жуда ёмон ҳолатда эканлиги, тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаган аёллар учун берилаётган кредитлар 14 фоизли бўлиб бу ҳолат тадбиркор учун қийинчилик туғдираётгани айтилди. Депутат ва мутасаддилар туманларда бўлиб, мазкур муаммоларни ҳал қилиш борасида иш ташкил этилишини билдиришди.

Top