7 апрель куни Туркманистоннинг собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг онаси ва амалдаги давлат раҳбари Сердар Бердимуҳаммедовнинг бувиси Ўғилобод-эже 86 ёшида Ашхободда вафот этди. 

У 1937 йил 15 июнь куни Гўкдепа этрапининг Бобороп қишлоғида туғилган. Маликгули Бердимуҳаммедов билан турмуш қуриб, 6 нафар фарзандни тарбиялаган. 2021 йилда Маликгули вафот этгач, бева қолган эди. 

Президент оиласида бошқа аёллар каби, Ўғилобод-эже омма олдида камдан-кам ҳолларда кўриниш берар эди. 

2018 йилда Гурбангули Бердимуҳаммедов онасига атаб китоб ёзган.