«Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унда 2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

Концепцияда белгиланган тадбирлар қуйидаги 5 босқичда амалга оширилади:

- 1-босқич (3–7 ёш);

- 2-босқич (7–10 ёш);

- 3-босқич (11–17 ёш);

- 4-босқич (18–21 ёш);

- 5-босқич (22–30 ёш).

Қарорга кўра, жумладан, қуйидагилар амалга оширилади:

- маҳаллалардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида «Эзгу амал» саховат карвонлари ташкил этилади;

- «Амир Темур издошлари», «Жалолиддин Мангуберди ворислари» ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади;

- Ёшлар ўртасида 4 босқичда (маҳалла – туман – вилоят – республика) «Шунқорлар» ҳамда «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади.