
Термиз туманида «Фарғона азот»га қарашли кўмир сақланадиган омборхона ёниб кетди. Ёнғин вақтида омборда минерал ўғитлар бўлмаган.

“Ташаббусли бюджет”нинг бу йилги 2-босқичига таклиф киритиш босқичи якунланди. Энг кўп таклифлар ички йўллар таъмирига оид. Сурхондарё аҳолиси доимгидек фаол: жами 49 464 та ташаббуснинг ҳар тўрттадан биттаси шу ҳудудга тўғри келяпти. Овоз бериш 27 августдан бошланади. Ғолиб чиқиш учун энди 1,5 мингта овоз етарли бўлиши айтилган.

«Ҳоким билан мактаб директори баҳсида қандай қилиб бошқа одам жабрланувчи бўлиши мумкин?» — дейди инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов. Таълим мутахассиси Шокир Турсун мактабларнинг моддий-техник базаси бўйича масъулиятни вазирликка қайтариш кераклигини айтди.

28-сонли мактаб директори Умида Турсунова майда безорилик ва ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик моддалари билан айбланган.

У шаръий никоҳидаги хотинидан туғилган чақалоқни пулламоқчи бўлган.

Тегишли суриштирув ишлари амалга оширилганда фуқаро ўзига тегишли Labo юкхонасида тарвузларнинг бир нечтаси камайгани ва шу атрофда ЙПХ ходимлари тургани учун уларни ўғирликда айблаганини айтган.

Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда ишдан олинганлар орасида Бандихон тумани прокурори Соатмурод Маҳманов ҳам бор. У аввалроқ маҳалла раисларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, фермерни калтаклаган эди.

Сурхондарё марказини қарийб 5 йил бошқарган Исроил Худойбердиев талон-торож қилиш, пора олиш ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилди. Бу жиноят иши бўйича жами 18 киши устидан суд ҳукми ўқилди.

Сурхондарё вилоятида туманлар орасида муваққат ЙПХ постлари пайдо бўлгани, улар асосан ёз фаслининг тунги соатларида хавфсизлик мақсадида фаолият кўрсатаётгани ҳақида маълум қилинганди.

Жарқўрғон тумани «Деҳқонобод» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Занг каналига Gentra тушиб кетгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Сурхондарё вилоятида туманлар орасида яна ЙПХ постлари пайдо бўлган. Kun.uz мухбири вилоят ҳудуди бўйлаб бундай постларнинг камида еттитаси ишлаётганини тасдиқлаган.

Таъмирлаш иТаъмирлаш ишлари сабабли Ангор ва Шўрчи туманларида табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилди.шлари сабабли Ангор ва Шўрчи туманларида табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилди.