Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент БАА сафаридан кейин Бухорога боради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги лойиҳаларни белгилаш мақсадида 29 март куни Бухоро вилоятига ташриф буюради.
«Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 29 март куни Бухоро вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида ташриф буюриши режалаштириляпти», — дейилади Бухоро телерадиокомпаниясининг Telegram’даги канали хабарида.
Президент 24 мартдан буён Бирлашган Араб Амирликларида расмий ташриф билан бўлиб турибди.
Ўзбекистон президенти республика ҳудудлари бўйлаб ташрифларининг навбатдаги босқичини 2018 йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриш билан бошлаганди. Президент ўтган йилнинг 29-30 ноябрь кунларида Хоразм вилоятида ҳам бўлганди. 13-14 декабрь кунларида эса Қашқадарё вилоятига ташриф амалга оширилди.
Президент жорий йил бошидан буён Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Наманган ва Навоий вилоятларида ҳам бўлди.
Мавзуга оид
17:30 / 06.04.2026
“Рус, инглиз ва немис тилини телефон ва интернетдан ўргандик” — бухоролик 12 ёшли эгизаклар ҳикояси
16:55 / 27.02.2026
«Чириган жасад изидан» – Ўзбекистонда ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?
12:51 / 26.02.2026
Бухорода 13 яшар қиз она бўлди. Гумонланувчи қамоққа олинган
12:07 / 25.02.2026